Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
Икки давлат раҳбарлари Бухоро вилоятидаги “Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластери таркибидаги “Нигора” фабрикасини кўздан кечирди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ўзбекистон енгил саноатининг имкониятлари билан танишди.
Давлат раҳбарлари Бухоро вилоятидаги “Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластери таркибидаги “Нигора” фабрикасига ташриф буюрди. Қиймати 35 миллион долларлик лойиҳа доирасида ташкил этилган фабрика пахта хомашёсини қайта ишлашдан тортиб, тайёр мато ва кийим-кечак тайёрлашгача бўлган узлуксиз ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйган.
“Shoyigul” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган тикув-трикотаж ва тайёр кийим маҳсулотлари асосан Европа мамлакатларига, хусусан, Италия, Австрия, Буюк Британия ва Германияга экспорт қилинмоқда. Бу ерда 840 та иш ўрни яратилган.

Олий мартабали меҳмонлар корхонанинг шоу-румини ва тайёр маҳсулотлар намойишини кўздан кечирди.
Тадбир якунлангач, Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни кузатиб қўйди.
Шу билан давлат раҳбари Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтди. Имомали Раҳмон Тожикистонга йўл олди.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
21:20 / 06.05.2026
Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди
18:41 / 06.05.2026