Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда меҳнат рухсатномасидан энг кўпини Туркия фуқаролари олган - 1 мингга яқин. Кейинги ўринларда Ўзбекистон - 700 га яқин ва Ҳиндистон – 500.
Фото: UNIAN
Украинада меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун катта эҳтиёж мавжуд бўлиб, бу уруш йилларида тобора кучайиб бормоқда. Бироқ, Украинада ишлашни хоҳловчилар сони камайиб бормоқда, деди Украинанинг «Офис миграционной политики» раҳбари Василий Воскобойник.
«Уруш даврида берилган рухсатномалар сони сезиларли даражада камайди. 2024 йилда 6 мингга яқин меҳнат рухсатномаси берилган. 2025 йилда мен ҳали рақамларни кўрмадим, лекин бутун мамлакат бўйича 8-9 мингта рухсатнома бўлади», деди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, урушдан олдин, 2021 йилда Украинага ишга жойлашиш учун 24 мингта рухсатнома берилган ёки узайтирилган.
«Ажабланарлиси шундаки, 2024 йилда Бангладеш ва Покистондан бутун мамлакат бўйлаб бир неча юз киши бор эди. Энг кўпи бу Туркия, Ўзбекистон, Озарбойжон эди», деди Воскобойник.
Унинг таъкидлашича, 2024 йилда энг кўп рухсатномани Туркия фуқаролари олган - 1 мингга яқин. Кейинги ўринларда Ўзбекистон - 700 га яқин, Ҳиндистон - 500, Озарбойжон - 400, Хитой - 350, Бангладеш - 319, Покистон - 205 ва Непал – 146.
17 февраль куни иқтисодчи Олег Пенсин Украина ҳар йили тахминан 300-400 минг меҳнат мигрантини олиб келиши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу Украина меҳнат бозори учун катта чақириқ.
Мавзуга оид
10:24
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
09:50
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
08:19 / 02.04.2026