Тошкентдан Сардобага юборилаётган ёрдам ҳажми керагидан ошиб кетди. Шаҳар ҳокимлиги ҳозирча тўхтаб туришни сўради
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар аҳолисига мурожаат қилиб, Сардобадаги сув тошқинидан жабрланган юртдошларга ёрдам учун ошиқаётганларга миннатдорчилик билдирди ва ҳозирча ёрдамни тўхатиб туришни сўради.
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz’га хабар беришича, сўнгги кунларда Тошкент шаҳридан ва республиканинг бошқа ҳудудларидан Сирдарёга келаётган ёрдам ҳажми керагидан ошиб кетган.
Айни вақтда шаҳарда сирдарёликлар учун маҳсулотлар олиб келаётган кўнгиллилар узундан узун навбатлар ҳосил қилишган, йўлларда тирбандликлар юзага келмоқда. Шу вақтгача тўпланган маҳсулотлар тақсимланиб, юборилиши ва қабул қилиб олинишига ҳам вақт талаб этилади.
Сирдарёда ҳам турли ҳудудлардан келаётган ёрдамлар ҳаддан ташқари кўп тўплангани туфайли уларни тақсимлашда қийинчиликлар юзага келмоқда.
Эҳтиёждан ортиқча маҳсулотлар тўпланиши эса исрофгарчиликка сабаб бўлмоқда.
Таъкидланишича, айни вақтда кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва уй-рўзғор буюмлари, дори-дармон ҳамда санитария ва гигиена воситалари етарли даражада етказилган. Ҳозирда Сирдарёда сув тошқинидан азият чеккан ватандошларда ушбу ёрдамга эҳтиёж қолмаган.
Шаҳар ҳокими шаҳар аҳолисига хайрия ишларида қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорлигини билдирди ва бундан кейин хайрия ишлари моддий ёрдам кўринишида амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилди.
Моддий ёрдам бермоқчи бўлганлар қуйидаги рақамлар орқали пул ўтказишлари мумкин:
1. Юридик шахслар учун
23120000900001172001
МФО 01172
Poytaxt bank
2. Жисмоний шахслар нақд пул ўтказишлари учун
23116000400001172001
3. Payme ва Click орқали пул ўтказмалар учун
6262962209799486
Poytaxt bank
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024