Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДТМ кириш имтиҳонларида тест тузиладиган дарсликлар рўйхатини эълон қилди
Дарсликлар рўйхати билан Давлат тест марказининг сайтида тил ва фанни танлаган ҳолда танишиш мумкин.
Фото: Kun.uz
2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар асосида тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
“Умумтаълим фанлари бўйича адабиётлар рўйхати Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган”, деб хабар берди Давлат тест маркази.
Дарсликлар рўйхати билан dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишиш мумкин.
2020 йил дарсликлар рўйхати декабрда, 2019 йилда эса ноябрь ойида эълон қилинганди.
Мавзуга оид
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади
12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
10:51 / 21.07.2025