Таълим | 12:07 / 21.07.2025
1951
1 дақиқада ўқилади

Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

Кириш тест синовлари 2025 йил 24 июл куни республиканинг барча ҳудудида, 25 июл куни Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

Фото: Kun.uz

Тест синовлари ўтказилиш вақти:

🟢биринчи смена соат 9:00 да;
🟢иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1.5 (бир ярим) соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

Тест синови ўтказиладиган ҳудуд абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид