10:11 / 14.05.2019
19078

Ўзбекистон яна иккита Talgo тезюрар поездини сотиб олади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, 2019 йил 7 майдаги 382-сон қарорга биноан мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 72,93 млн. еврони ташкил қилади.

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси таркибида 14.37 млн. евро қийматидаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам назарда тутилган.

Ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai ва Испаниянинг Talgo компаниялари билан тезюрар поездлар сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказаётгани хабар қилинганди.

Top