Ўзбекистон | 08:15 / 23.05.2019
14078
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Давстатқўм раисининг янги ўринбосарини тайинлади

Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 20 майдаги ПҚ-4324 рақамли қарори билан Зоҳиджон Муродович Зиёев Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот-хавфсизлиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар бермоқда.

Зоҳиджон Зиёев 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети бакалавр босқичини, 2010 йилда Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети магистратура босқичини, шунингдек 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

З.Зиёев 2010-2012 йиллар мобайнида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бўлим бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бошқарма бошлиғи, 2017-2019 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Мавзуга оид