Ўзбекистон | 09:22 / 18.07.2020
8148
2 дақиқада ўқилади

2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоизга ошган — Давстатқўм

2020 йилнинг январь–июнь ойларида республика корхоналари томонидан 166,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 98,1 фоизни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичларини эълон қилди.

Ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда енгил автомобиллар — 1,2 марта, автомобиль двигателлари — 1,2 марта, автомобиль бензини — 1,1 марта, юргизувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари — 1,1 марта, радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рул чамбараклари, рул колонкалари ва механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари — 1,4 мартага ошди.

Масалан, 2019 йилнинг январь–июнь ойларида 120 005 дона ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 143 455 донани ташкил этган.

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь–июнь ойларида кўрсатилган натижалар:

·       35 050 дона «Nexia T-250» (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан — 99,9 фоиз);

·       37 682 дона «Cobalt» (154,2 фоиз);

·       26 047 дона «Lacetti-Gentra» (133,0 фоиз);

·       26 687 дона «Damas» (115,8 фоиз);

·       14 511 дона «Spark» (160,4 фоиз);

·       3 478 дона «Labo» (90,7 фоиз).

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти