Ўзбекистон | 16:11 / 25.05.2018
11704
1 дақиқада ўқилади

Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишда ёрдам кўрсатади

Фото: Молия вазирлиги

Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишда ёрдам беради. Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторовнинг Туркия ижтимоий ҳимоя раиси Жевдат Жейлан билан учрашувида бу борада келишувга эришилган.

«Пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳини тузиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришилди», - дейилган Молия вазирлиги хабарида.

Матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонлик мутахассислар Анқарадаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўқув марказида (OECD) бўлишган. У ерда «яширин иқтисодиёт»нинг давлат бюджети даромад қисмига таъсири масалаларини ўрганиш бўйича махсус семинар ўтказилган. 2018 йилда вазирликнинг яна 600га яқин вакили шундай курсларда иштирок этиши режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид