Ўзбекистон | 14:10 / 14.01.2019
5499
1 дақиқада ўқилади

Фонд биржасида «Ўзбеккўмир» акцияларига қизиқиш сезиларли даражада ошди

Фото: РБК

«Тошкент» фонд биржасида «Ўзбеккўмир» акцияларига қизиқиш даражаси сезиларли ошди, дейилади биржа сайтида.

Йил бошидан бери 177 874 452 сўмлик 66та битим ва ўтган ҳафта давомида 82 510 732 сўмлик 82та битим тузилди.

Хабарда қайд этилишича, айрим экспертлар «Ўзбеккўмир» уставида давлат улушининг 45% Россиянинг «ПрогрессГорТех» компанияси ишончли бошқарувига ўтказганлиги сабабли компания акцияларига бўлган қизиқиш ўсганини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбеккўмир» хусусий компания бошқарувига топширилганди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, «ПрогрессГорТех» МЧЖнинг (Россия Федерацияси) Ўзбекистонда ташкил этилган шўъба хўжалик жамияти «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилди; ишончли бошқарув даврида «Ўзбеккўмир» АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолинади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид