Ўзбекистон | 11:18 / 15.03.2021
3799
2 дақиқада ўқилади

2 йил ичида Қорақалпоғистон ва Бухоронинг 30та мактабида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими яратилади

«Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бухоро вилоятидаги таълим ва ижтимоий соҳада фонд лойиҳалари амалга оширилаётган муассасаларга ташриф буюрди.

Фонд хабарига кўра, «Умумтаълим мактабларда сув, санитария ва гигиена» дастури доирасида биринчи лойиҳа амалга оширилди. Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги 11-мактабда сув таъминоти ва санитария тизими ишлаб чиқилди. Бунинг учун махсус қудуқ бурғиланди, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилди, гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилди ва сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилди.


 
Кейинги икки йил давомида Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг 30та умумтаълим мактабида ичимлик сув таъминоти ва санитария тизимини яратиш, шунингдек, ўқувчилар учун санитария ва гигиена бўйича маърифий дарслар ўтказиш режалаштирилган. 

Шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда ижтимоий муассасаларни сув билан таъминлаш ва санитария-тозалаш концепцияси ишлаб чиқилади. Мазкур ташаббус ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Мавзуга оид