Ўзбекистон | 16:12 / 24.07.2025
8768
2 дақиқада ўқилади

“Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

“Умрингизни шу юртга бағишлагансиз, чунки сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз”, – деди Мирзиёева. Администрация раҳбарининг жамоатчилик асосидаги маслаҳатчиси Комил Алламжонов ўз табригида Шавкат Мирзиёевни “энг адолатли президент” деб атади. “Сиз қураётган эркин миллат пойдевори янада мустаҳкам, йўллари равон бўлсин!” – дея тилак билдирди Алламжонов.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева президент Шавкат Мирзиёевни 68 ёшни қаршилагани билан табриклади.

“Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, дадажон!

Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.

Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.

Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.

Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...

Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”, – дея тилак билдирди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, администрация раҳбарининг жамоатчилик асосидаги мустақил маслаҳатчиси Комил Алламжонов ҳам давлат раҳбарини таваллуд куни билан қутлади.

“Туғилган кунингиз муборак бўлсин – энг адолатли муҳтарам Президент!

Бахтимизга дунё тургунча туринг!

Сиз қураётган эркин миллат пойдевори янада мустаҳкам, йўллари равон бўлсин!” – дея ёзди Алламжонов.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид