Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади
Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёни билан тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Унга кўра 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади.
Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.
«Бинолар Билимни баҳолаш агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаб олинган. Агентликка маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган бўлиб, бинолар рўйхатида ўзгаришлар бўлиши мумкин», дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, қабулда 1 млн 260 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутиляпти.
Мавзуга оид
07:25
Дунёдаги 2,75 миллиард бино учун биринчи юқори аниқликдаги 3D-харита яратилди
07:33 / 28.11.2025
Канадада янги рекорд: Pinnacle SkyTower мамлакатдаги энг баланд бинога айланди
15:41 / 30.10.2025
“Журналистларда қолдирилган бино” — пойтахтдаги “Матбуот уйи” таъмирланмоқда
07:38 / 13.10.2025