Huergo 475 — Буэнос-Айресдаги тураржой осмонўпар биноси. У яшилсимон тусли бетондан қурилгани ва ифодага бойлиги билан йилнинг энг таниқли лойиҳаларидан бирига айланди. Архитекторлар бинога ҳам монолит кўриниш бериш, ҳам уни шаҳар муҳитига уйғун сингдиришни мақсад қилган.

Huergo 475 Фото: Adamo Faiden

Буэнос-Айресдаги яна бир лойиҳа — Rafael Viñoly Architects студияси ишлаган 16 қаватли минора. У ҳажмларнинг каскадли композицияси ва икки қават баландлигидаги (double height) катта қаватлари билан ажралиб туради.

Vilo Tower Фото: Rafael Viñoly Architects

Бино аэропортлар оператори Corporación América компанияси учун бош қароргоҳ сифатида лойиҳалаштирилган. Фасади эса ўлчами 7,15 × 2,2 метр бўлган ярим шаффоф шиша панеллар билан қопланган бўлиб, бу бинога енгил ва замонавий қиёфа беради.

Эҳтимол, йилнинг энг муҳим осмонўпар биноси баланд иншоотлар “жаҳон пойтахти” ҳисобланадиган Ню-Йоркда якунланган. Британиянинг Foster + Partners студияси лойиҳалаган бу бино молиявий гигант JPMorgan Chase’нинг янги бош қароргоҳига айланди ва 2025 йилда битказилган энг баланд осмонўпар бино бўлди.

270 Park Avenue Фото: Foster + Partners

423,1 метр баландликдаги минора XX аср боши осмонўпар биноларини эслатувчи поғонали силуэтга эга. Бино кириш қисми чуқурлаштирилган ҳудуд устида ёй шаклида тарқаладиган йирик колонналарга таянади.

Флорида штати, Уэст-Палм-Бич шаҳрида SOM компанияси минтақага хос тропик модернизмдан илҳомланган The One Flagler осмонўпар биносини қурди. Бино оқ бетон фасадлар билан қопланган бўлиб, улар панжарасимон перголаларни эслатади.

The One Flagler Фото: SOM

Тарихий, боз-ар (Beaux-Arts) услубидаги черков ёнида жойлашган ушбу осмонўпар бино атроф-муҳит билан мулоқотда бўлиш, бир вақтнинг ўзида янги шаҳар доминантасига айланиш ғоясида яратилган.