Ўзбекистонда автомобиллар нархи ошмоқда. 85 фоиз тўлов қилганлар қўшимча пул тўлайдими?
Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда "Ўзавтосаноат" вакиллари иштирок этди.
Аввалроқ, “Ўзавтосаноат” раиси Шавкат Умурзоқов жорий йилнинг 1 август кунидан машиналар нархи ошиши ҳақида маълум қилганди.
“Ўзавтосаноат” раиси аввал автомобиль харид қилиш учун 85 фоиз тўлов қилган харидорларнинг қўшимча тўловларни амалга ошириши ҳақидаги саволга изоҳ берди.
Унинг билдиришича, янги нархлар эски шартнома тузилган машиналарга амал қилмайди. Янги нархлар расмий эълон қилингач, янги шартномалар учун амал қилади. Олдинроқ автомобиль сотиб олиш учун тўловни амалга оширган харидорлар янги нархдаги устамаларни тўламайди.
“Аввал тўловни амалга оширган харидорлар эски нархларда автомашиналарни оладилар. Улар қўшимча тўловни амалга оширмайди. Шу билан бирга, шартномада келтирилган кунда машиналарни олишади”, - деди Умурзоқов.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Ўзавтосаноат» раҳбари нархлар нега оширилаётганини тушунтирганди.
Мавзуга оид
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
19:34 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди
11:04 / 13.07.2024
Бош вазир ваъдаси ерда, ҳунармандлар эса кўчада қолди. Умрзоқовнинг қарори нега бекор қилинди?
15:26 / 10.07.2024