Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Самарали реклама сири нимада?” - Ўзбекистоннинг топ-бизнесменларидан тавсиялар
Kun.uz Ўзбекистондаги энг таниқли тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг бугунги кунда бизнесни самарали ривожлантириш ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
Ҳаётимизда интернетнинг ўрни кун сайин кенгаймоқда
Замон талабларига кўра бугунги кун одамлари асосан онлайн нашрларни афзал билишмоқда. Чунки ҳар доим ҳам телевизион ёки босма нашрларни кузатишга имкон бўлмайди. Онлайнда эса исталган вақт ва жойда ахборот олса бўлади.
Тадбиркор, Korzinka.uz асосчиси Зафар Ҳошимов инсонлар ҳаётида интернетнинг ўрни йил сайин эмас, кун сайин ўсаётганини айтди.
“Йилдан йилга дердим, лекин кундан кунга интернетнинг ҳаётимиздаги ўрни, унинг одамларга ахборот етказиш аҳамияти ошиб боряпти. Ҳозир интервью жараёнида ҳам телефонимга интернет орқали хабарлар келаётганини сезяпман. Бу балки бирор янгиликлар ёки хабарлар бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан имкон қадар тезроқ уни ўқиш истаги пайдо бўлади”,- дея қайд этди Korzinka.uz раҳбари.
Бугун энг самарали реклама – интернет рекламалардир
Турмуш тарзида интернетнинг қамрови ортиши ўз ўрнида ундан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун хизмат қилади. Ўзбекистондаги топ-бизнесменлар интернет орқали берилган рекламаларни энг самарали реклама сифатида қайд этишмоқда. Чунки жамиятдаги энг катта омма бугун интернетда ўтирибди.
Жумладан, Murad Buildings раҳбари Мурод Назаров бунинг қулай томонлари кўплигини таъкидлади: “Интернет орқали берилган рекламанинг қулайликларидан бири – уни таҳлил қилиш имкониятининг мавжудлигида. Бу билан берилган рекламанинг қанчалик самарали бўлганини билиш мумкин”.
“Эрталаб уйқудан уйғонишимиз билан телефонимизни қўлга олиб янгиликлардан хабардор бўлишни хоҳлаймиз. Ҳар бир корхона ёки бренд эгаси маҳсулотини аҳолига, жамиятга етказмоқчи бўлса, одамлар вақтини қаерга қаратишини билиб, ўша ерга эътибор қаратиши бизнесда жуда муҳим” дейди MFactor, Deli каби таниқли брендлар эгаси Ҳусан Мамасаидов.
“Najot ta’lim” ўқув маркази ҳамда “Осмондаги болалар” лойиҳаси асосчиси Темур Адҳамовнинг айтишича, реклама беришнинг энг мақбул услуби – онлайн рекламалардир.
“Самимий айтишим мумкинки, агар сиз бизнес эгаси бўлсангиз реклама беришнинг энг яхши услуби - интернет орқали берилган рекламалардир. Эътибор беринг, бугун ҳамманинг қўлида телефон, ундан ажралиб бўлмайди. Чунки инсон ҳар доим ахборотга муҳтож.
Kun.uz ўзига хос аудитория йиғиб, энг яхши сайтлардан бирига айлана олди. Бу ерда рекламалар жойланиши яхши натижа беришини қўрқмай айтиш мумкин”.
Kun.uz билан самарали рекламалар орқали муваффақиятга эришинг
Тадбиркорларнинг таъкидлашларича, бу борада Kun.uz платформаси энг тўғри танлов. Платформадаги рекламалар кузатувчиларнинг сайтга ишончи ва содиқлиги сабаб юқори самара беради.
“Ўйлаб қарасам, ҳар бир янги лойиҳамнинг илк тақдимоти Kun.uz’да бўлган. Чунки илк қадамни Kun.uz’да рекламадан бошлаш чин маънода оммага танилиш бўлади. Энг сара ва холис маълумотларни биринчи бўлиб Kun.uz’да ўқийдиган инсонлар кўп бўлганлиги учун айнан реклама беришда уни танлаганмиз” дейди Edu Master платформаси асосчиси Умид Ишмуҳамедов.
"Perfect Consulting Group” компанияси раҳбари, бизнес-консултант Иброҳим Гулямов ўз фаолиятида Kun.uz рекламаларининг самарали бўлганини айтди.
“Биз Kun.uz реклама хизматларидан мунтазам фойдаланиб келамиз. Ўзимиз учун статистик маълумотларни текширганимизда мижозларимизнинг катта қисми сайтдаги реклама баннерлари орқали ўтгани маълум бўлди”.
Kun.uz ижтимоий тармоқларда жами 7 миллиондан ортиқ обуначиларга эга, Kun.uz сайтига 1 ойда 25 миллиондан ортиқ ташриф қайд этилади
Энг муваффақиятли бизнес эгалари мунтазам равишда Kun.uz’да ўз рекламаларини жойлаб келганликларини ва бундан юқори натижага эришганликларини таъкидлашди. Қайд этилишича, бунинг сири ўзига хос ёндашув ва сифатли контент билан боғлиқ. MFactor ва Impulse Business Hub асосчиси Ҳасан Мамасаидов нима сабабдан Kun.uz’да ўз рекламаларини чоп этиши ҳақида маълумот берди:
“Чумчуқ сўйса ҳам – қассоб сўйсин. Kun.uz’ни танлашимизга сабаб сайтда исталган кўринишда реклама жойлаш имкониятининг кўплигида. Kun.uz’нинг Instagram, Facebook, YouTube ёки Telegram саҳифаларида катта ва салоҳиятли аудиторияга маҳсулот тақдим этиш мумкин. Улар орасида биз истаган барча қатлам: оддий аҳоли вакиллари, зиёлилар, тадбиркорлар, тўлов қобилияти юқори бўлган қатлам мавжуд. Ўз бизнесингизни оммага танитишни, уни сифатли ёритилишини ва яхши натижа беришини истасангиз – улар билан ишлаган ва барака топган инсон сифатида Kun.uz’ни тавсия қиламан”.
Toy Bola бренди раҳбари Анвар Абдуқаюмов ўзининг нафақат кенг оммага, балки бутун дунёга танилишига Kun.uz сабаб бўлганини маълум қилди: “Kun.uz’нинг Субъектив лойиҳасида иштирок этдим. Ҳар томонлама танилишимга шу кўрсатув сабаб бўлди. Кўрсатув эълон қилингач 3 кун ичида менга бутун дунёдаги ўзбек миллатига мансуб тадбиркорлар, талабалар Норвегия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Кореядан ҳамкорликни таклиф қилиб алоқага чиқишди.
Амин бўлдимки, сизга керакли истеъмолчиларга сайт орқали тўлақонли равишда боғланиш мумкин экан. Шунинг учун айни пайтда бир йиллик бизнес режаларимни олдиндан сайт реклама менежерлари билан келишган ҳолда эълон қилинишига эътибор қаратаман. Сабаби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида умумий 7 млн кузатувчилари бор ва кўришлар сони бир ойда жами 25 млн.ни ташкил этади. Бундай платформада реклама билан катта натижаларга эришиш мумкин”.
Биз Kun.uz’ни тавсия этамиз
“Kun.uz’га реклама берганимизда конверсия жуда юқори бўлади” Зафар Ҳошимов.
“Kun.uz медиа соҳасидаги профессионаллар жамоаси” Ҳасан-Ҳусан Мамасаидовлар.
“Kun.uz’да энг яхши қамров ва натижа кўрамиз” Мурод Назаров.
“Kun.uz – журналистикада ҳақиқий профессионализм ярата олди” Темур Адҳамов.
“Kun.uz’га доим омад ва халқ дардида бўлишларини тилайман” Иброҳим Гулямов.
“Жамоа меҳнатини аъло баҳолайман” Умид Ишмуҳамедов.
“Kun.uz реклама роликларини ўзгача тарзда, худди кино каби суратга олишади” Анвар Абдуқаюмов.
Катта аудитория, кенг қамров ҳамда ўз касбининг устаси бўлган жамоа билан ҳамкорлик учун сизда ҳам имконият бор. Бунинг учун Kun.uz’нинг Реклама департаменти билан +998781131010 рақамлари орқали боғланиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:16 / 24.10.2025
“Кўчмас мулкни керак бўлсагина олиш керак” — Мурод Назаров
16:55 / 19.07.2025
Экология вазирлиги Мурод Назаровнинг қурилишларида дарахтлар кесилиши ҳолатини текширишга чақирди
20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?
17:16 / 18.07.2025