Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кўчмас мулкни керак бўлсагина олиш керак” — Мурод Назаров
“Кўпчилик уйни пойдевор ҳолатида, эртага сотаман деб оляпти. Очиғини айтиш керак, битганидан кейин нархи ошиши мумкин, аммо ҳамма ҳам қайта сота олмаяпти-ку”, дейди Мурод Назаров. Тадбиркорнинг таъкидлашича, маблағни жонли бизнесга йўналтириб, уни айлантириш ва қўшимча қиймат яратиш фойдалироқ.
Қурилиш соҳасидаги тадбиркор Мурод Назаров IMAN подкастидаги чиқишида охирги пайтларда қурилиши энди бошланаётган уй учун пул тикаётганлар кўпайиб кетганига урғу бериб, бунга ҳаддан ортиқ берилиб кетмасликка чақирди.
“20 минг, 30 минг пулингиз бўлса, пойдевор ҳолатидаги уйга (“под котлован”) тикинг, деб айтяпсизлар. Мен 50 минг, 100 минг, 1 млн доллар пулим бўлса ҳам, “под котлован”га тикиб, бу нарсага берилиб кетишдан ҳар доим қайтарганман, қайтараман ҳам. Нимага? Жуда кўпчилик шунақа қиляпти. Окей, мен буни нотўғри демайман. Чунки бошқа инвестицион имконият ёки ечим йўқ. Лекин аслида нотўғри нарса. Кўчмас мулкни керак бўлса олиш керак, керак бўлмаса олиш керак эмас. Кўпчилик уйни пойдевор ҳолатида эртага сотаман деб оляпти. Очиғини айтиш керак, битганидан кейин нархи ошиши мумкин, аммо ҳамма ҳам уйни сота олмаяпти. Чунки унақалар кўпайиб кетди.
Ундан кўра, арзон бўладими ёки қиммат, керакли одам олсин. Зарур эмас нарсага пул тиккандан кўра, маблағни жонли бизнесга йўналтириб, уни айлантирса ва қиймат яратилса. Бунда вақт ўтишининг ҳисобига нарх ошади эмас, қўшимча қиймат эвазига даромад келса, бу йўқдан бор бўлган ҳисобланмайди-да, иқтисодиётда, жамиятда ва бозорда қиймат яратилганининг ҳисобига ҳақиқий ўсиш пайдо бўлади”, дейди Мурод Назаров.
Мавзуга оид
11:53 / 26.11.2025
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш арзонлашади
17:46 / 24.11.2025
Саудия Арабистони 2026 йилдан хорижликларга кўчмас мулк сотиб олишга рухсат беради
12:50 / 24.11.2025
Тошкент вилояти пешқадам: 9 ойда энг кўп турар жой шу ҳудудда фойдаланишга топширилди
10:00 / 23.11.2025