Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди
Фото: Kun.uz
Саудия Арабистони расмийлари чоршанба куни Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўринганини маълум қилди. Унга кўра, Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 27 майга тўғри келиши эълон қилинди.
Қайд этилишича:
18 май, душанба — Зулҳижжа ойининг биринчи куни;
26 май, сешанба — Арафа куни;
27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Kun.uz'га маълум қилишича, Ўзбекистонда кузатиш хулосалари ва ўрганишлар натижалари тақдим этилади, шундан кейин байрам санаси бўйича қарор қабул қилинади.
Ўзбекистонда ҳайит муносабати билан кетма-кет 5 кун дам бўлади.