Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
500 евролик банкноталар босилиши тўхтатилади
Фото: Getty Images
Европа давлатлари 500 евролик банкноталарни ишлаб чиқаришдан олмоқда. Бу банкноталар апрелгача босилади, сўнгра босилиши тўлиқ тўхтатилади.
“2019 йил 27 январдан евро ҳудудидаги 19 та миллий марказий банкдан 17 таси 500 евролик купюрани босишни тўхтатади”, деб айтилган Европа марказий банки хабарида. Германия ва Австрия банклари ушбу банкнотани 26 апрелгача босишни давом эттиради. Таъкидланишича, ушбу чора пул ювишга қарши кураш доирасида қабул қилинган. Бу банкноталар кўпинча жиноятчилар томонидан, пул ювиш ва террорчиликни молиялаштиришда қўлланади.
500 евролик банкноталар муомаладан чиқарилгач, Европада энг катта купюра 200 евролик бўлади.
Бироқ 500 евролик банкноталар ишлатилишда давом этади. Уларни евро ҳудудидаги банкларда эркин тарзда алмаштириш мумкин бўлади.
500 евролик кўпинча турли террорчилик гуруҳларидаги тўловларда қўлланади. Шу сабабли ҳам у “бин Лодин чиптаси” деб ном олган.
Банкнота 2002 йилда муомалага киритилган.
Мавзуга оид
20:27 / 26.04.2021
Эски намунадаги пулларни муомаладаги пулларга алмаштиришнинг охирги муддати эслатиб ўтилди
20:42 / 25.03.2021
Англияда таниқли математик сурати туширилган янги банкнота тақдим этилди
00:09 / 02.12.2020
Аргентиналиклар Марадонани 10 минг песолик банкнотада тасвирлашни илтимос қилишди
16:00 / 25.03.2020