Жаҳон | 20:42 / 25.03.2021
5331
1 дақиқада ўқилади

Англияда таниқли математик сурати туширилган янги банкнота тақдим этилди

Англия банки таниқли математик ва криптограф Алан Тюринг сурати туширилган янги банкнотани ишлаб чиқди. Олимнинг сурати 50 фунт стерлинглик банкнотада акс этади. 

Фото: Bank of England/Handout via Reuters]

Тюринг Британиянинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабасига салмоқли ҳисса қўшган. У яратган формулалар фашистларнинг “Энигма” деб аталган шифрловчи машинаси кодларини ўқишга ёрдам берган. 

Купюрага олимнинг суратидан ташқари шу формулалар ҳам туширилган. Айнан улар замонавий компьютер илмига асос бўлган.

Янги купюрани олимнинг таваллуд топган куни – 23 июнда муомалага чиқариш режалаштирилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид