Спорт | 07:25 / 27.04.2019
29499
1 дақиқада ўқилади

Муроджон Аҳмадалиев собиқ чемпионни нокаутга учратиб, ғалабали сериясини давом эттирди

Фото: Matchroom Boxing

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,34 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) навбатдаги жангини ўтказди.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиевга мексикалик собиқ чемпион, жаҳон чемпионлиги камари даъвогари Карлос Карлсон (23-6, 14 КО) рақиблик қилди.

8 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Муроджон Аҳмадалиев тўлиқ устунлик эга бўлди ва 3-раунд тугашига 9 сония қолганида рақибини нокаутга учратди.

Фото: Matchroom Boxing

Эндиликда Аҳмадалиев жаҳон чемпионлиги учун кечадиган жангидан олдин яна бир нокаутни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

 

Мавзуга оид