Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Ҳукумат қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. 2010 йилгача бўлган даврда берилганларини 2023 йил 31 мартгача алмаштириш керак бўлади.
Ҳукумат қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:46 / 16.02.2026
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъдаси: 16 млн сўмни қўлга киритган шахс аниқланди
09:18 / 30.01.2026
1 февралдан айрим ёшларга ҳайдовчилик ўқув курси учун субсидия берилади
11:42 / 28.01.2026
1200 дан ортиқ одамга сохта “права” қилиб берганлар устидан тергов кетмоқда
11:09 / 03.11.2025