Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, эндиликда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар транспорт воситасини бошқарган ҳолатлар йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали автоматик равишда аниқланади.
Фото: Sputnik / Наталья Селиверстова
Маълум қилинишича, йўлларда ўрнатилган замонавий фото ва видео кузатув камералари ҳайдовчиларнинг юзини идентификация қилиш технологияси билан жиҳозланган. Ушбу тизим орқали транспорт воситасини бошқараётган шахснинг шахси аниқланиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқаролар томонидан автомобил бошқарилган ҳолатлар автоматик тарзда қайд этилади.
Таъкидланишича, бу каби технологиялар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда йўлларда хавфсизликни янада кучайтиришга хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан биринчи марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланади. Агар ушбу ҳуқуқбузарлик иккинчи марта такрорланса, ҳуқуқбузарга нисбатан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Мутахассислар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, айниқса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолатда транспорт воситасини бошқармасликка чақирмоқда. Зеро, бу нафақат қонунбузилиш, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам жиддий хавф туғдиради.
Мавзуга оид
12:24 / 24.03.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда 200 та иш ўрни очилди
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
11:03 / 19.03.2026