Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «Буюк Турон» кўприги таъмирлаш учун ёпилди
Автомобиллар ҳаракати учун айланма йўллар ташкил қилинди.
Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳридаги «Буюк Турон» кўприги таъмирлаш ишлари бошлангани учун 1 августгача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабдан 20 июндан 1 август кунига қадар Темур Малик кўчасининг Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги «Буюк Турон» кўприги автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Таъкидланишича, Буюк Ипак йўлидан ҳаракатланаётган автомобиллар Темур Малик йўли билан айланиб ўтиб, ҳаракатини давом эттириши мумкин. Шунингдек, ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилган.
Мавзуга оид
12:59 / 24.11.2025
Тошкент, Навоий ва Тошкент вилояти саноат ишлаб чиқаришида пешқадам
08:25 / 18.11.2025
Тошкентда қабристон ҳудудида ёнғин содир бўлди
10:27 / 14.11.2025
Тошкент Марказий Осиё раҳбарларининг еттинчи саммитига мезбонлик қилади
12:46 / 11.11.2025