Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тянцзинда ШҲТ тадбирлари бошланди
31 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Тянцзин шаҳридаги "Мэйцзян" конгресс марказида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.

Тадбирларда ХХР раиси Си Жинпинг, РФ президенти Владимир Путин, беларуслик Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух, шунингдек Миср, Камбоджа, Непал, Арманистон ҳукуматлари раҳбарлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашди.
Ўзбекистон раҳбари ва рафиқасини Хитой раиси Си Жинпинг ва рафиқаси самимий кутиб олди.

Шундан сўнг хорижий етакчиларга Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Тянцзин саммитига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.
