Ўзбекистон | 12:00 / 03.11.2021
4497
3 дақиқада ўқилади

80 мингга яқин фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимларининг малакаси оширилади

Аҳоли турмуш шароитининг яхшиланишида бир қанча иқтисодий ва сиёсий омиллар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини инновацион усулларда етиштириш, истеъмолчига етказиб бериш ёки жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулот таклиф қилиш - юртимизда фаолият юритаётган фермерларнинг малакасини мунтазам ошириб боришни тақозо этади.

Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек – “Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди”.

“Агробанк” АТБ ҳамда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши” томонидан йўлга қўйилаётган интенсив ўқув курси айни шу мақсадга хизмат қилади.

Мазкур ўқув курсида тингловчилар (фермерлар) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлар, илғор технологиялар, инновацион ечимлар, амалиётда учрайдиган муаммоларни бартараф этишда маҳаллий ва хорижий ёндашувларни ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар.

Лойиҳага Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, соҳадаги Олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича миллий лойиҳаси, Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ташкилотлар ҳамкорлик қилмоқда.

Мазкур ўқув курси кўлами бўйича мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳа бўлиб, бир вақтнинг ўзида республиканинг 13 та ҳудудида 100 дан ортиқ юқори малакали тренерлар жалб этган ҳолда 2021 йилнинг ноябридан 2022 йилнинг якунига қадар ташкил этилади. Ҳар бир курс давомида 650 нафаргача тингловчининг малакасини оширишга эришилади.

Тингловчиларга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси, соҳада инновацион технологиялар, ҳосилдорликни ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг замонавий усуллари, зараркунандаларга қарши курашиш, сув тежовчи технологиялар, маҳсулотларини йиғиб олиш, сақлаш, ишлов бериш ва сотиш каби мавзуларда билимлар берилади.

Шунингдек, тингловчилар хориж тажрибасига эга мутахассислар томонидан ўтиладиган мастер-классларда қатнашиш имкониятига эга бўлади. Курс якунида уларга махсус сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилади. 

“Билимлар замини” курсининг бошланиш санаси: 25 ноябрь. Битирувчилар сертификат ҳамда эсдалик совғаларига эга бўладилар.

Рўйхатдан ўтиш @fermerlarkursi_bot телеграм-боти орқали амалга оширилади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Instagram: @fermerlarmaktabi

Facebook: fb.com/Fermerlar-Maktabi

Telegram: t.me/fermermaktab_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид