Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлигининг баъзи офицер кадрлари ҚК академияси марказида қайта тайёргарликдан ўтади
Фото: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилиши мумкин:
“1-1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига юридик шахс бўлмаган тармоқ маркази мақомини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ҳарбий таълим муассасаларининг, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг профессор-ўқитувчилар лавозимларидаги офицер кадрлари қайта тайёргарликдан ўтадилар ҳамда малакасини оширадилар;
қайта тайёргарликдан ўтган ва малакасини оширган профессор-ўқитувчилар лавозимларидаги офицер кадрларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган намунадаги сертификат берилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.”.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Мавзуга оид
22:38 / 08.04.2026
Муддатли ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга имтиёз ва кафолатлар берилади
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:47 / 06.04.2026
Ҳарбий хизматчилар учун олийгоҳга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилади
21:10 / 04.04.2026