Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
Шунингдек, китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида 1 ойга қисқартирилади.
«Қуролли Кучлар тизимида республика китобхонлик танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб, қуйидагилар ўртасида ҳар йили «Маънавият қалқони» республика китобхонлик танлови 4 босқичда ўтказилади:
- муддатли ҳарбий хизматчилар;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;
- олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (курсантлар);
- ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (ўқувчилар).
Китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:
- 1-ўринни эгаллаган 4 нафар ғолибнинг ҳар бири Олий Бош қўмондоннинг бош соврини – электромобил ҳамда диплом билан тақдирланади;
- 2-ўринни эгаллаган 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМ 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади;
- 3-ўринни эгаллаган жами 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМ 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.
Китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида 1 ойга қисқартирилади.
Мавзуга оид
14:26 / 28.04.2026
Бук-кафе очган тадбиркорларга имтиёз берилади
22:38 / 08.04.2026
Муддатли ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга имтиёз ва кафолатлар берилади
21:47 / 06.04.2026
Ҳарбий хизматчилар учун олийгоҳга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилади
21:00 / 03.04.2026