Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори маълум қилинди
Фото: REUTERS
2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга 4 миллиард доллар миқдорида пул жўнатмалари юборилди. Бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда. Ушбу кўрсаткичга кўра, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни (иккинчи ўринда Тожикистон - 2,5 миллиард доллар) ва барча мамлакатлар орасида иккинчи ўринни (биринчи Швейцария - 9,1 миллиард доллар) эгаллаб турибди.
Ўзбекистонга бир пул жўнатмасининг ўртача миқдори 366 долларни ташкил этди. Жами 4 миллиард доллардан фақат 1,1 миллиард доллар Россия Федерацияси резидентлари томонидан жўнатилди, қолган 2,9 млрд доллар норезидентлар (Ўзбекистон ва қўшни давлатлар фуқаролари) ҳиссасига тўғри келди.
Россияга 2018 йилда Ўзбекистондан деярли 10 баробар кам пул ўтказмаси жўнатилди - 397 миллион доллар. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди (Қирғизистон, Арманистон ва Қозоғистондан кейин). Россияга бир пул ўтказмасининг ўртача миқдори 943 долларни ташкил этди.
Ўтган йиллар билан таққослаганда, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори ортиб бораётганини кўриш мумкин - 2017 йилда 3,9 миллиард доллар, 2016 йилда - 2,7 миллиард доллар, 2015 йилда - 3 миллиард доллар. Энг катта кўрсаткич 2014 йилга тўғри келди - 5,6 миллиард доллар.
Бундан олдин, Россия 4 давлатдан келган мигрантлар ҳисобидан аҳоли сонини оширмоқчи экани, улар орасида Ўзбекистон ҳам борлиги хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:05 / 24.02.2026
Оқ эмас, кўк-сариқ байроқ кўтардик – Зеленский урушнинг 4-йилида мурожаат йўллади
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
15:44 / 24.02.2026