Ўзбекистон | 10:47 / 25.07.2025
6344
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат сезиларли даражада салқинлашади

Иссиқ бироз пасайишига қарамай, шанба куни ҳаво +38…+40 даража атрофида бўлади. Якшанба куни эса ҳарорат +34…+37 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Иссиқ бироз пасайишига қарамай, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари +38...+40 даража атрофида, республика жанубида +41...+43 даражагача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.

Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат +34...+37 даражагача, жанубда +38...+39 даражагача пасаяди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади.

Ҳарорат кундуз кунлари 25–26 июлда +38...+40 даража, 27 июлда +35...+37 даража, кечалари эса асосан +22...+25 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид