Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Бу ҳафта Ўзбекистон бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилиши, туман тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 0…–5, шимолда –6…–8 даражагача пасаяди, кундуз кунлари +6…+12 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Янги йилнинг биринчи иш ҳафтасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кечалари 0…–5 даража атрофида, шимолда –6…–8 даражагача, кундуз кунлари 5–8 январда +6…+9 даража, 9 январда +9…+12 даража бўлади.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0…–2 даража, кундуз кунлари 5–8 январда +7…+9 даража, 9 январда +10…+12 даража бўлади.
Мавзуга оид
18:52 / 22.05.2026
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
14:15 / 22.05.2026
Ҳафта охирида ҳам ёмғирли об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
10:25 / 20.05.2026
Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилди
23:10 / 15.05.2026