Ўзбекистон | 10:50 / 13.02.2026
2725
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довони соат 11:00 да очилади, кечга яқин ҳаракат қайта тўхтатилиши мумкин

ФВВ ва тегишли идоралар ҳамкорлигида Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфини бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, 13 феврал куни соат 11:00 да довон орқали транспорт ҳаракати қайта тикланиши режалаштирилмоқда. Бироқ, прогнозга кўра, соат 19:00 атрофида қор кўчкиси хавфи яна кучайиши сабаб ҳаракат яна вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, довонда хавфни камайтириш мақсадида зарур профилактик ишлар олиб борилмоқда

Шу муносабат билан ҳайдовчилар ва йўловчилардан йўлга чиқишдан олдин расмий манбалар орқали ҳаракат ҳолати ҳақидаги янгиланган маълумотларни текшириб бориш сўралди.

Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони орқали транспорт ҳаракати аввалроқ вақтинча тўхтатилгани хабар қилинган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид