Жаҳон | 20:47 / 20.03.2021
9379
6 дақиқада ўқилади

Бой давлатлар олдидаги танлов: ривожланаётган давлатларга вакцинацияда ёрдам бериш ёхуд пандемия чўзилишини кузатиш

Ўтган ой охирида бортига 600 000 доза вакцина ортилган самолёт Гана пойтахти Аккра аэропортига келиб қўнди. Препаратлар Вакциналарни адолатли тақсимлаш бўйича ташкилот (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, CEPI ва бир қатор донор ташкилот ҳамда давлатлар томонидан молиялаштирилган COVAX дастури орқали келтирилди. Бу хушхабар эди, лекин Гананинг аҳолиси 30 миллиондан ошади ва ҳар бир фуқаро икки доза билан эмланиши ҳисобга олинса, бундай юкларнинг ҳали кўпгинаси керак бўлиши ойдинлашади.

Фото: Ulet Ifansasti/Getty Images

Дунё коронавирус ҳалокатига бирга дучор бўлди, энди унинг домидан ҳам бирга чиқиш керак. Фақат ривожланаётган дунёни тўлалигича эмлабгина АҚШ ва бошқа етакчи давлатларнинг иқтисоди пандемиядан тўла халос бўлиши мумкин. Бахтга қарши COVAX ташаббуси ҳалитдан маблағ тақчиллиги муаммосига дучор бўляпти – ушбу сатрлар битилаётган дамда 23 миллиард доллар. Пандемияни тугатиш барча жойда топқирлик, кучли дипломатия ва тезда амалий ҳаракат қилишни талаб қилади – айтайлик, ўша бюджет тақчиллигини ёпиш учун инновацион иқтисодий чораларни қўллаш. Бунга етишга оз қолди.

Шу кунгача коронавирус миллионларнинг ҳаётига зомин бўлди, миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўйди. Пандемияга бўлган ноҳақ ва етарсиз жавоб дунёни иккига бўляпти. Ривожланган иқтисод, фискал ва монетар салоҳият ва вакциналарга барвақт эга бўлиш имкони пандемия бу йилдан кейин ҳам давом этишига ишора қилмоқда. Фискал салоҳият, вакцина ва бошқа даво чораларига имконияти камроқ бўлган ривожланаётган мамлакатлар эса юз минглаб қурбонлар бериб, қашшоқлик, очарчилик ва касаллик домидан қутулолмай пандемиядан йиллар давомида жабр кўриб юриши эҳтимоли юқорилигини кўрсатяпти.

Инқироз қанча узоқ давом этса, орадаги фарқ шунча катталашади, икки дунё ўртасидаги жарлик кенгайиб бораверади ва барчамиз учун соғлиқни сақлаш, иқтисод ва алалоқибат хавфсизлик масалаларида рисклар пайдо қилади. Вируснинг эмланмаган мамлакатларда пайдо бўладиган вакцинага чидамли вариантлари иммунизация қилинган мамлакатларга тезда тарқалиши мумкин. Ривожланаётган мамлакатлар оқибатлар билан курашиш ва ортга кетишда давом этганда ривожланган давлатлар бундан жабр кўриши аниқ. Пандемия шароитлари ва қулашлар оқибатида бу давлатлар бошқаларга тартибсизлик ҳатто уруш хавфини ҳам туғдиради.  

Бинобарин, бундай давлатларда диққат қараталиши керак бўлган муаммолар кўп бўлса ҳам энг муҳим қадам бутун дунёни эмлашдир. Афсуски, вакцина тақсимоти жуда нотенг ва адолатсиз бўляпти. Bloomberg берган маълумотга кўра, АҚШ аҳолисининг 22 фоизи бир доза бўлсада вакцина олган бўлса, Ганада бу кўрсаткич 0,7 фоизни ташкил қилади. Ривожланаётган давлатларда бундай паст кўрсаткич билан вируснинг янги версиялари пайдо бўлиши ва тарқалишидан қочиб бўлмайди. Бундай вариантлар янада юқумли, кўпроқ ўлимга сабаб бўлувчи ва мавжуд вакцина ва даволаш чораларига чидамли бўлиши мумкин.  

Халқаро Тижорат тадқиқот жамғармаси палатаси томонидан ўтказилган тадқиқотда вакциналарнинг нотенг тақсимланиши оқибатида глобал иқтисод 2021 йилнинг ўзида 9,2 триллион доллар зарар кўриши айтилди. Худди шундай тадқиқот Rand Corporation томонидан ҳам ўтказилди: АҚШ ва бошқа давлатлар жамоавий иммунитетга эришган тақдирда ҳам коронавируснинг ҳар ерда мутацияга учраши натижасида Covid-19 билан боғлиқ харажатлар камаймайди. Rand Corporation АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатлар қашшоқ мамлакатларнинг вакцинаси учун сарфлайдиган ҳар бир доллари уларга 4,8 доллар келтиради.

АҚШ президенти Жо Байденнинг Канада ва Мексикага вакцина жўнатиш ҳамда ЖССТнинг COVAX дастурига 4 миллиард доллар маблағ ажратиш ҳақидаги қарори жаҳонда пандемияга барҳам бериш учун етарли эмас. АҚШнинг ёрдамидан ташқари ҳам коронавирусга қарши курашиш учун 23 миллиард доллар етмай турибди. Ундан ташқари, у пуллар даромади ўрта ва паст бўлган 92 давлатнинг 20 фоиз аҳолисини эмлашга етади – бу ҳам етарли эмас. Жефф Сакс 2022 йилда глобал иммунитетга эришиш учун 50 миллирад доллар керак бўлишини айтган.

Биз бу кемтикни тўлдириш йўлларини топишимиз даркор. Масалан, ўтган ой G20 молия вазирлари Халқаро валюта жамғармасига аъзо мамлакатларнинг расмий захираларини тўлдирувчи хорижий валютадаги қўшимча активлар қарз олди-бердисига оид махсус ҳуқуқлар ишлаб чиқиш масаласини ўрганиб чиқишни тавсия қилди. Креатив фикрлаш ва ХВЖ ва G20’га суянган ҳолда бу ликвидликнинг бир қисми COVAX’ни молиялаштириш ҳамда ўрта ва паст даромадли мамлакатларнинг коронавирусга қарши курашишда қўллаш учун сарфланиши лозим.

Етарлича молиялаштириш ишнинг бир қисми. Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган вакциналарнинг асосий истеъмолчиси бўлиб олган бой давлатларнинг қўллови билан COVAX вакциналарнинг тенг ва узлуксиз таъминотини амалга ошириши ҳамда жаҳон аҳолиси келгуси икки йилда тўлиқ эмланиши таъминланиши керак. Ресурснинг бир қисми соғлиқни сақлаш ходимлари вакцинани олиб борган самолётнинг кимнингдир қўлига етиб боришини таъминлайдиган тизимни яратишга харжланиши шарт.

Бутун дунё эмланмагунига қадар, бутун дунё хавф остида бўлади. Жаҳон аҳли вируснинг зарарлаш ва мутация учрашда давом этишига қанча кўп қўйиб берса, пандемия шунча кўпроқ давом этади ва иқтисодий инқироз чўзилаверади. Пандемия бошланганида бери кун тартибида турган масала – дунё қандай қилиб ўзини эмлайди эмас, балки жаҳон аҳли шунга интиладими ёки йўқми деган масаладир. Ҳозир қарор қабул қилишнинг айни мавриди – пандемия тугаши шунга боғлиқ.

Мавзуга оид