Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясида магистратуранинг янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Фото: Тошкент тиббиёт академияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) республиканинг барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари амалиётига:
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг артериал гипертония, қандли диабет, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар бўйича клиник протоколлар, стандартлар ҳамда тавсиялар талабларини;
- қўллаб-қувватловчи кураторлик тизими орқали тиббий хизматларнинг узлуксиз баҳолаш ва сифатини ошириш механизмларини;
- ҳар бир бемор учун юқумли бўлмаган касалликлар ва хавф омиллари бўйича саломатлик профилларини яратишни назарда тутган дастурий таъминотини татбиқ этиши;
б) озиқ-овқат маҳсулотларни таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар тоифасига киритиш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши;
в) таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш (тайёрлаш), сотиш ва истеъмолини чеклаш бўйича таклифлар киритиши юклатилмоқда .
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси магистратурасининг янги “Нутрициология” йўналишини очиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Мавзуга оид
17:00 / 09.01.2023
Тошкент тиббиёт академиясида навбатдаги илмий журнал Олий аттестация комиссиясининг тавсия этилган журналлари мақомини олди
18:15 / 29.10.2021
Тошкент тиббиёт академиясида халқаро олимпиада ўтказилди
20:06 / 16.08.2021
ТТА магистратура мутахассислиги йўналиши учун кириш имтиҳонлари:Шаффофлик ва адолат бош мезон
19:03 / 08.10.2020