Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади
Харитада ҳаракатни тартибга солиш учун зарур бўлган светофор, йўл тўсиқлари, ерусти ва ерости пиёдалар йўлаклари аниқ сони ва ўрнатилиш жойлари, шунингдек, таъмирталаб, жиддий хавф туғдираётган йўл қисмлари жойлашуви кўрсатилади.
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди. Мурожаат матни “Янги Ўзбекистон” нашрида эълон қилинган.
Қайд этилишича, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида” тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш, шунингдек, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудудини белгилаб қўйиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилган ишлар бўйича Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар ва кенг жамоатчиликка ҳар ярим йилда ҳисобот бериб борилади.
Мамлакат бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади. Ушбу харитада ҳаракатни тартибга солиш учун зарур бўлган светофор, йўл тўсиқлари, ерусти ва ерости пиёдалар йўлакларининг аниқ сони ва ўрнатилиш жойлари, шунингдек, таъмирталаб, жиддий хавф туғдираётган йўл қисмларининг жойлашуви кўрсатилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари кўмагида, консультантларни жалб қилган ҳолда, ушбу йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш ишлари бошланади.
Аҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, идоралараро ахборот алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
16:02 / 22.04.2024
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
11:16 / 06.02.2024
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
13:51 / 22.12.2023