Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машинада баланд овозда мусиқа тинглаганлик учун жарима жорий этилиши мумкин
Эндиликда машинада баланд қўшиқ эшитиш учун жарима жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ вакиллари Kun.uz билан суҳбатда маълум қилишди.
Ҳозирча бундай жарима жорий этишнинг фақат лойиҳаси кўриб чиқилмоқда, лекин у тез орада амалда қўллай бошланиши мумкин. ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров Kun.uz билан интервьюда бу борада тушунтириш берди.
«Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан фуқароларнинг фикрларини ўрганиб бориш асносида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу, албатта, муҳокамага қўйилган. Лойиҳа вазирликлар билан келишилган ҳолда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ярим кечаси аҳоли яшаш пунктларида уларнинг дам олишига, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда одамлар тинчини бузиш, мактаблар ва болалар боғчаларининг олдида дарс ўтиш жараёнларига халал бериш ҳолатлари кўп кузатилади. Қонун қабул қилингандан сўнг биз амалдаги меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритамиз: қаерда баланд мусиқа тинглаш мумкин эмас, айнан қайси ҳолатларда, бунга қандай чора кўрилади ва ҳоказо. Ҳайдовчилар қайси ҳаракатлари учун жазоланишини билишади.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳозир ҳам тегишли нормалар бор (сигнал чалиш, мотор товушини кучайтириб олиш ва бошқа шовқинлар), мана шу нормаларга қўшимча тарзда мусиқани баланд эшитиш масаласи ҳам киритилмоқда.
Қонунга итоаткорликка ўргатиш – асосий мақсадимиз. Баланд мусиқа (сигнал, бошқа товуш) орқали аҳоли тинчини бузадиганларни аниқлаш учун замонавий ахборот технологиялари бизга ёрдам беради. Бундай қоидабузарларни аниқлаш ва чора кўриш учун айнан шундан фойдаланамиз. Бизга фуқароларимиз ҳам тасвирлар юбориб, ёрдам беришлари мумкин. Бу масалани қонун қабул қилингач, яна ўрганиб чиқамиз», дейди полковник Эрали Бозоров.
Мавзуга оид
18:17 / 29.04.2026
Машина олиб бериш ваъдасида юзлаб одамни чув туширган “Umid avto”чиларга ҳукм ўқилди
16:11 / 06.02.2025
Самарқандда яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
13:55 / 02.02.2025
Самарқандда машинасини ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчи қамоққа олинди
11:20 / 04.06.2024