Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазирининг хорижлик маслаҳатчиси таълимда эътибор қаратиш зарур бўлган 3та жиҳатни санади
Бугун, 6 август куни Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида таълим масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Конференцияда сўз олган халқ таълими вазири маслаҳатчиси, халқаро эксперт Джон Тулли таълим сифатини ошириш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритди.
«Биринчи эътиборли жиҳат – сифатли дарс жадвали ҳисобланади. Яхши дарс жадвали яхши таълим бера олишга асос бўлади.
Иккинчи жиҳат – ўқитувчиларнинг малакаси ва уларнинг дарс ўтишга бўлган хоҳишининг юқори экани. Инсонларга уларнинг малакаси билан баҳо беришга ўрганиб қолганмиз. Шунинг билан бирга, ўқитувчиларда ўз фаолияти давомида янги-янги нарсаларни ўрганишга ва янги гуруҳ болаларига дарс ўтишга бўлган хоҳиш ҳам юқори бўлиши керак. Бутун мамлакат ўқитувчиларининг сифатли ва сифатсиз таълим ҳақидаги қарашлари ҳам бир хил бўлиши керак.
Ота-оналарнинг болаларини таълим олишга қай даражада рағбатлантириши ҳам эътибор қаратилиши керак бўладиган жиҳатлардан биридир. Бу борада мактаблар ҳам ота-оналарга ёрдам бериши зарур», – деди у.
Джон Туллининг қўшимча қилишича, ўқимишли инсонлар – жамиятнинг бойлиги ҳисобланади. Шунингдек, билимдон инсонлар мамлакатнинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичини ҳам белгилаб беради.
«Ўзбекистон мактабларида ўқувчилар билим даражасини ошириш учун математика, ахборот технологиялари ва инглиз тилини ўқитиш сифатини яхшилаш – яқин орада эришилиши лозим бўлган мақсадлардир», – деди вазир маслаҳатчиси.
Мавзуга оид
21:00 / 26.01.2023
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
18:44 / 15.01.2023
Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди
07:02 / 13.10.2022