Ўзбекистон | 08:49 / 29.05.2024
6327
1 дақиқада ўқилади

Ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар қилганлар мукофотланади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти олади.

Фото: Kun.uz

Бу - “Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Фотосуратлар ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш инспекция сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Мавзуга оид