Pepsi қандай ишлаб чиқарилади? Ўзбекистондаги заводдан биринчи репортаж
2020 йил якунига кўра, Ўзбекистондаги Pepsi Европа ва МДҲ давлатлари орасида энг яхшиси деб топилган. Business Class мана шу машҳур ичимлик қандай тайёрланиши ҳақида заводнинг ўзидан эксклюзив кўрсатув тайёрлади.
Pepsi ичимлиги дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатида истеъмол қилинади. Бу машҳур ичимликнинг ихтирочиси шимолий каролиналик Калеб Девис Бредем исмли шифокор бўлган. Ичимлик ҳазм қилишга ёрдам беришига ишонган Бредҳам уни 1898 йилдан дорихоналарда сота бошлайди. Ичимлик қисқа вақтда машҳурликка эришиши натижасида, 1902 йилда Pepsi компанияси ташкил топди.
Ўзбекистонда Pepsi компанияси совет даврида ҳам мавжуд бўлган, лекин 1993 йилда завод ёпилди ва қарийб 20 йил давомида Pepsi Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган. Фақатгина 2011 йил апрел ойида International Beverages Tashkent компанияси ташкил топиши орқали Pepsi Ўзбекистонга қайтади.
“2011 йилда ишлаб чиқаришни бошлашимизга қарамай, бозорга кириб келишимиз жуда қийин кечган, – дея эслайди компания ишлаб чиқариш директори Дилмурод Мухторов. – Ўша пайтлари халқимиз Pepsi'ни маҳаллий бренд билан адаштирарди. Ёлғон бўлмаса, 3 йил деганда у Aмерика бренди эканини одамларга етказдик.
Кейин Pepsi'га тегишли бошқа ичимликларни ҳам қўшиб боришга интилдик. 2012 йилда Mirinda, 7UP, 2013 йилда Lipton чойларини халқимизга етказа бошладик. Ишлаб чиқариш жараёнидаги қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида Россия, Қозоғистон мамлакатларидан мутахассисларни жалб қилдик”.
Кўрсатувни тайёрлар эканмиз, Pepsi заводида ишлаб чиқариш жараёнини босқичма-босқич ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик. Заводдаги 1-босқич 40 метр чуқурликдан олинадиган сувни қайта ишлашдан бошланади, ўз навбатида у ҳам майда босқичлардан иборат.
Кейин асосий ишлаб чиқариш бўлимига ўтдик. Бу ерда деярли барча ишлар махсус ускуналар ёрдамида бажарилиши, улкан завод тўлиқ автоматлаштирилгани сабабли ходимлар сони анча камлиги маълум бўлди. Тайёрланган қиёмга сув, газ қўшилиб, қадоқлаш, ёрлиқ ёпиштириш ишлари билан жараён якунланади.
Бутун дунё танийдиган брендни реклама қилавериш шартми?
“Pepsi компанияси бутун дунёда машҳур бўлгани билан рақобат деган нарса бор. Реклама сотув ҳажмини оширувчи бош омил эканини, бизнес ҳеч қачон чегара билмаслигини унутмаслик керак. Шунинг учун, Pepsi машҳур бренд бўлишига қарамай, рекламага бўлган эътибор муҳимлигича қолаверади.
Реклама стратегиясини яратишда кўпроқ миллий қадриятларимизга алоҳида аҳамият берамиз: Наврўз байрами, Рамазон ойи муносабати билан махсус ёрлиқ билан ишлаб чиқарилган Pepsi ичимликлари сўзимиз исботи бўла олади”, – дейди Маркетинг ва савдо департаменти директори Қаҳрамон Исломов.
Pepsi компаниясига лаборатория нега керак?
“Лаборатория компания ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш, микробиологик таҳлилларни амалга ошириш учун зарур. Ичимлигимиз таркиби ёрлиқда кўрсатилганларга тўлиқ мос келишини текшириб боришимиз керак. Таркиб талабларимиз ва рецепт бўйича қатъий назорат қилиниб, маҳсулотимиз 100 фоиз ҳалоллигига жавоб берамиз”, – дейди Сифат назорати бўйича директор Умида Жониқулова.
Кўрсатувни YouTube'да тўлиқ томоша қилинг ва видео остига ўз фикрингизни қолдиринг! Энг қизиқарли ва креатив изоҳ эгаси деб топилган 5 кишига Pepsi ичимликлари тақдим этилади. Муддат – 2022 йилнинг 29 апрелигача.
Business Class'ни кузатиб боринг, бири-биридан қизиқ компаниялар ҳали олдинда. Биз бизнесни ичкаридан кўрсатамиз!
Ижодий жамоа:
Элдор Абдулвоҳид
Нуриддин Нурсаидов
Иброҳим Саматов
Афзалбек Муҳаммаджонов
Pepsi ишлаб чиқарувчи “International Beverages Tashkent” компанияси билан алоқа:
Мавзуга оид
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
17:00 / 14.09.2024
Pepsi Music Fest 2024: Тошкент фахрига айланган жаҳон миқёсидаги фестивал!
17:00 / 04.09.2024
Pepsi Music Fest'га жуда оз қолди!
17:00 / 20.08.2024