Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pepsi яна олдинда – Ўзбекистонда 59,28 фоиз овозга сазовор бўлди. Pepsi Taste Challenge 2025
Таъм алдамайди. Ўзбекистондаги Pepsi Taste Challenge 2025 натижалари шуни кўрсатдики: иштирокчиларнинг аксарияти - 59,28 фоизи сирли дегустация этилган иккита ичимлик орасидан Pepsi таъмини афзал кўрди. Рақобатчи 40,72 фоиз овоз олди.
Фото: Pepsi
Бу йил машҳур жаҳон лойиҳаси Ўзбекистонда олтинчи марта ўтказилиб, мамлакатнинг 10 та марказий шаҳрини қамраб олди ва 19 мингга яқин респондентни жамлади. Тадбирнинг ташкилий қисми ўзгаришсиз қолди - ҳалол, очиқ ва қизиқарли: иккита бир хил шаффоф стакан, ёрлиқсиз ичимликлар ва ғолибни фақат таъм аниқлайди.

Тадбир кандай ташкил этилди?
2025 йил июл ойида промотерлар иштирокчиларни республиканинг энг гавжум жойларида кутиб олишди: Тошкентда - Magic City ва Dream Park боғларида, Самарқандда - марказий боғда, Бухорода - шаҳарнинг энг йирик савдо марказларидан бирида, Наманганда - Бобур номидаги боғда, Фарғонада - марказий боғда ва ҳоказо. Ҳар бир иштирокчига бир стакан Pepsi ва бошқа газли ичимликдан татиб кўриш таклиф этилди. Танлов сўровномада қайд этилди ва натижалар дарҳол умумий статистикани тўлдирди.

Нима учун бу муҳим?
Pepsi Taste Challenge бу - шунчаки маркетинг акцияси эмас, балки одатий қарашларни ўзгартирадиган тўлақонли таъм тажрибаси. Акция ўтказилган йиллар давомида бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам минглаб иштирокчилар ўз танловларидан бир неча бор ҳайратга тушишди. Тажриба шуни яққол кўрсатадики, таъм афзалликлари нафақат ичимликнинг сезги аъзолари билан аниқланадиган хусусиятлари, балки истеъмолчи ўрганиб қолган бренд кучи билан ҳам шаклланади.

Айнан шунинг учун “кўзи боғланган” формат қимматлидир - холисликка чорлайди ва фақат ўз ҳис-туйғуларингизга таяниб, маҳсулотни қайта татиб кўриш имкониятини беради. Бу ёз натижалари шуни тасдиқлайдики, ҳалол дегустатция одатларни ўзгартиришга қодир, ҳар бир иштирокчининг танлови эса брендларни идрок этишнинг янги манзарасини шакллантирувчи катта статистиканинг бир қисмига айланади.

Ўзбекистондаги Pepsi Taste Challenge 2025 натижалари:
• Жами респондентлар: ~19 000
• Pepsi танлаганлар: 11 092 (59,28 фоиз) Самарқандда 61,38 фоиз, Бухоро каби айрим ҳудудларда эса 62,72 фоиз иштирокчи Pepsi танлаган.
• Рақобатчини танлаганлар: 40,72 фоиз


Pepsi Taste Challenge бренд етакчилигини яна бир бор тасдиқлади ва ҳалол тажриба ҳамда очиқ рақобат аудитория ишончи ва меҳрини қозонишнинг энг яхши усули эканини кўрсатди.
Тадқиқотнинг холислиги ва тўғрилигини "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази вакиллари назорат қилиб бордилар. Промо-кампания якунлангандан сўнг, натижалар ушбу ташкилотнинг таҳлилий ҳисоботи орқали тасдиқланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 24.09.2025
Тошкентда Pepsi Music Fest 2025 муваффақиятли якунланди
19:00 / 12.09.2025
Aкон, Big Baby Tape, Ирина Кайратовна ва ўн минглаб томошабинлар - Pepsi Music Fest - янада баландроқ, янада ёрқинроқ!
19:00 / 04.09.2025
PEPSIMANIYA давом этмоқда!
19:00 / 05.05.2025