Спорт | 21:40 / 10.08.2022
52100
3 дақиқада ўқилади

Чемпион шахматчиларга “Ўзбекистон ифтихори” унвони ва автомобиллар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадасида муносиб қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Уларга пул мукофотларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилинади.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Президент фармони билан, мусобақада чемпион бўлган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилди:

  • Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли
  • Воҳидов Жаҳонгир Тоирович
  • Воҳидов Шамсиддин Пўлат ўғли
  • Синдоров Жавоҳир Санжарбекович
  • Яқуббоев Нодирбек Муродбек ўғли

Терма жамоа мураббийлари Егин Владимир Николаевич ва Иван Соколов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози фахрий унвони билан тақдирланди.

Мусобақада 162 жамоа орасида 31-ўринни эгаллаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари эса “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:

  • Бобомуродова Мафтуна Панжиевна
  • Маликова Маржона Абдимажид қизи
  • Омонова Умида Шуҳрат қизи
  • Ҳамдамова Афруза Акбаровна
  • Ёқуббоева Нилуфар Муродбек қизи

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 август куни Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар билан кечган мулоқотида чемпион шахматчиларга давлат мукофотлари билан бирга машиналар ҳам берилишини айтди.

“Чемпионларимизга яна қанақа совға беришни узоқ ўйладим. Мана, боксчиларимизга шундай катта пул мукофоти, машиналар бердик, шахматчиларимизга ҳам бермасак, адолатдан бўлмайди. Шу сабабли уларга машина ҳам совға қиладиган бўлдик. Ёш-ёш йигитларимиз уйига машина ҳайдаб борса, тасаввур қилинглар, бу ёшларимизга қандай катта мотивация бўлади”, – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда учрашувда қатнашган блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Ҳозирча машина русуми маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 августдаги президент қарорига биноан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 600 млн сўм, уларнинг мураббийсига эса 300 млн сўм бир марталик пул мукофоти берилади.

Ченнайдаги ғалаба – Ўзбекистон тарихида эришилган шахмат олимпиадасининг илк чемпионлигидир. Ўзбекистонликлар мусобақа давомида бирорта турда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Шу билан бирга, Жаҳонгир Воҳидов 4-тахтада ўйнаган шахматчилар орасида олтин, Нодирбек Абдусатторов 1-тахтада кумуш, Нодирбек Ёқуббоев 2-тахтада бронза медали соҳиби бўлди.

Йигитлар чемпионликка эришган куни президент Шавкат Мирзиёев улар билан телефон орқали мулоқот қилиб, табриклади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди