«МЮ»да Магуайр яна қовун туширди, Дибала Моуриньони жар ёқасидан қутқарди. Европада кун ўйинлари
Пайшанба оқшомида Европа Лигасида чоракфинал доирасидаги жавоб учрашувлари ўтказилди. Энди финал йўлланмаси учун «Ювентус» «Севиля» билан, «Байер» «Рома»га қарши баҳс олиб боради.
Де Хеа ва Магуайрнинг даҳшатли хатолари
Европа Лигаси. 1/4 финал.
Жавоб ўйинлари
Севиля — Манчестер Юнайтед 3:0
Голлар: Ан Носири (8, 81), Баде (47).
Севилья – Буну, Навас, Маркао (Сусо, 29), Баде, Акуня (Теллес, 85), Ракитич, Фернандо, Гудел, Ламела (Ҳил, 80), Окампос, Ан Носири.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака (Шоу, 46), Магуайр, Линделёф, Далот, Эриксен (Эланга, 87), Забитцер (Фред, 68), Каземиро, Санчо (Рэшфорд, 46), Антони, Марсиял (Вегҳорст, 54).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (56), Антони (59), Буну (73), Шоу (90)
Биринчи ўйин — 2:2.
Бир ҳафта олдин «Олд Траффорд»да кечган ўйин охирида рўй берган ақл бовар қилмас воқеалар биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласи ҳал бўлгандек кўринган жуфтлик қарама-қаршилигини энг интригалисига айлантириб юборди. Ўша оқшомда «қизил иблислар» худди омадсизлик оролига тушиб қолгандек эди, жамоа футболчилари нафақат икки бор ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишди, балки жароҳат туфайли икки асосий марказий ҳимоячилари - Варан ва Лисандро Мартинесдан айрилди. Етмаганига сариқ карточкаларини кўпайтириб олган Бруну Фернандеш дисквалификация туфайли жавоб ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди.
Натижада «Рамон Санчес Писхуан»да ҳам «МЮ» ва Магуайрнинг даҳшатли туши давом этди. Меҳмонлар жамоаси сардори ўйин дебютидаёқ рақиб прессинги остида тўпни Ан-Носирига топшириб қўйди ва марокашлик ҳужумчи «Севилья» сафида 50-голини нишонлади. Бу вазиятда шу кечанинг бошқа бир антиқаҳрамони Де Хеа ҳам тўғри қарор қабул қилмади, у андалусияликларнинг уч футболчиси қуршовида туриб тўп сўраган ҳимоячига узатма берди.
Maguire did nothing wrong. Why did De Gea passed the ball to him, knowing his strength?pic.twitter.com/8lfFFYXFVh
— Fancy Di Maria (@FancyDiMaria_) April 20, 2023
Окампоснинг дарвозани ишғол этиши бекор қилиниши (унга узатма берган Акуняда кичик офсайд қайд этилди) иккинчи голни фақат кечиктирди. Бу гол иккинчи бўлим бошида урилди, Баде бурчакдан берилган узатмани дарвоза тўрига жойлади. Яна бир корнердан кейин ҳам инглизлар ҳимоячилари ишончсиз ҳаракат қилди, Окампоснинг бир неча метр масофадан йўллаган дарвозасини дарвозабон тўсиб қолди. Бундай эпизодлар — меҳмонларнинг иложсиз ҳолатда эканини яққол намойиш этиб берди. Жумладан, ҳужум чизиғида ҳам, вазиятни иккинчи бўлимда тушган Рэшфорд ҳам ўнглай олмади. Каземиронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Бунуга ортиқча қийинчилик туғдирмади.
QUE HIZO DE GEApic.twitter.com/UjgqWYzW05
— bokita edits 🔪🐔 (@cabjedits) April 20, 2023
Даҳшатли тушнинг чўққиси эса Де Хеанинг ўта қўпол хатоси бўлди, у жарима майдони ташқарисида жуда оддий вазиятда тўпни бўйсундира олмади, Ан-Носири эса ўйиндаги иккинчи совғадан ҳам унумли фойдаланди. Энди «МЮ» бу мавсумда курашни давом эттирадиган ягона соврин Англия Кубоги бўлиб қолмоқда. «Брайтон»га қарши яримфинал ўйини — якшанба куни бўлиб ўтади.
Айни вақтда Ла лигада 13-ўринда бораётган жамоа эса, инқирозли йилда ҳам (жамоа биринчи даврада хавфли ҳудудда эди, мавсум давомида икки бош мураббий истеъфога чиқарилди) — бу турнирни бежиз «Севиля» лигаси деб атамасликларини намойиш этди. Бу жамоа «Юнайтед»га қарши ўтказилган бешта еврокубок ўйинида ҳам мағлубиятга учрамади. Шундай экан, бу сафарги натижани сенсация дейиш ҳам қийин.
22-яримфинал
Спортинг — Ювентус 1:1
Голлар: Эдвардс (20, пенальти) — Рабио (9).
Спортинг – Адан, Эшгайю, Коатес, Инасиу (Матеус Рейс, 81), Диоманде, Сантуш (Артур, 87), Угарте, Гонсалвеш, Морита, Эдвардс, Тринкау (Шермити, 81).
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер (Гатти, 73), Сандро, Рабио, Локателли, Миретти (Погба, 72), Куадрадо, Ди Мария, Кьеза (Костич, 78), Влаҳович (Милик, 71).
Огоҳлантиришлар: Угарте (24), Гатти (83), Погба (89), Эдвардс (90).
Биринчи ўйин — 0:1.
Кундузи «Ювентус»га (ҳозирча вақтинча бўлса ҳам) А Сериядаги 15 очкосини қайтаришди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўриндан 3-ўринга кўтарилди. Кечқурун эса «Кекса синьора» Лиссабондаги ўйинни идеал бошлади, тўп бурчакдан узатиб берилганида Рабио Италия чемпионатидаги энг самарали яримҳимоячи эканини исботлади. «Жозе Алваладе»да француз жорий мавсумдаги 11-голини урди.
Тўғри, шу Рабионинг ўзи кўп ўтмай жарима майдони ичида қоида бузди ва «Спортинг» пеналтидан жавоб голини уришига сабабчи бўлди. Умуман олганда, бўлиши керак бўлган иш барибир содир бўлди, чунки шу ҳужум вақтида Шченси қўриқлаётган дарвозани фақат устун голдан сақлаб қолганди. Лиссабонликлар бу ўйинда ҳам бир ҳафта олдин Туринда бўлгани каби жуда кучли ўйин кўрсатишди, ўшанда «Юве» ўз ўйини чиқмаган ҳолатда ҳам ғалабани илиб кетганди.
Аммо «бьянконери»ларнинг Европа Лигасидаги қуруқ серияси қачондир тўхташи керак эди ва бу 410-дақиқада рўй берди. Аммо туринликларга ҳамон ўйиндан гол уриб бўлмаяпти, ҳатто Данилу қўпол хатога йўл қўйганида ҳам Рикарду Эшгайюнинг қулай позициядан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Натижада Португалия еврокубоклардаги сўнгги вакилини йўқотди, «Ювентус» эса қитъа миқёсидаги турнирларда 22-бор яримфиналга чиқди. Фақат «Реал» (37), «Бавария» (28) ва «Барселона» (26) бундан юқорироқ кўрсаткич қайд этган.
Триумф ва можароли четлатиш
Рома — Фейеноорд 4:1
Голлар: Спинаццола (60), Дибала (89), Ал-Шаъровий (101), Пеллегрини (109) — Пайшао (80).
Рома – Патрисиу, Смоллинг (Челик, 78), Льоренте (Рожер, 72), Манчини, Спинаццола, Залевски (Дибала, 73), Вейналдум (Ал-Шаъровий 21, Кумбуля 106), Матич, Кристанте, Пеллегрини, Белотти (Абраҳам, 72).
Фейеноорд – Бейло, Гертрюйда, Траунер (Дилросун, 106), Ганцко, Ҳартман (Лопес, 106), Шиманьски (Педерсен, 91), Кекчю, Виффер, Жаҳонбахш (Данило, 74), Идрисси (Пайшао, 64), Хименес.
Огоҳлантиришлар: Ҳартман (12), Виффер (18), Льоренте (34), Велленройтер (34), Хименес (39), Дибала (108), Абраҳам (111), Патрисиу (119).
Четлатиш: Ҳименес (120+1).
Биринчи ўйин — 0:1.
«Рома» илк дақиқаларданоқ «Фейеноорд» дарвозасини қамал қилди, аммо, одатдаги каби ўз вазиятларидан фойдалана олмади ва гол ўтказиб юборишига бир бахя қолди. Римликларни Шиманскининг хавфли зарбасини қайтарган Руй Патрисиу қутқариб қолди. Шу вақтдан «бўрилар»да қийинчиликлар бошланди, аввалига Вейналдум жароҳат олиб майдонни тарк этди, кейин эса майдон ташқарисида Сальваторе Фоти қизил карточка олди.
🧤 Who produced the best save in the second legs?@UKEnterprise || #UELsaves || #UEL pic.twitter.com/tVTSECWDXR
— UEFA Europa League (@EuropaLeague) April 20, 2023
Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси майдонни тарк этган тўп учун шунчалик фаол курашдики, қўли билан рақиб ҳужумчиси Хименеснинг аввал бўйнига, кейин елкасига тегиб кетди. Бунинг учун қизил карточка берилгани тушунарли, аммо бу ҳолатда мексикалик форварднинг ҳаракатларини тушуниб бўлмасди. У юзини ушлаб олиб ерда юмалай бошлади, ҳолбуки унинг юзига ҳеч ким тегмаганди, у эса жуда қаттиқ оғриқ ҳис қилаётганини намойиш этишга уринарди. Бундай реакция одатда шифохонага ётиш билан якунланади, лекин Хименес, табиийки, майдонда қолди.
Одатда бундай паллалар рақиб учун фақат қўшимча куч беради. Льоренте ҳам ерда ётган ёлғончи рақибга бақирганча буни намойиш этди. Фақат булар шунчаки ҳиссиётлар эди, иккинчи бўлимда эса ҳаракатларда ҳам иштиёқ кўзга ташланди, «Рома»нинг кўп сонли ҳужумларидан бири ниҳоят Спинаццоланинг аниқ зарбаси билан якунланди.
Бу ўйинда бурилиш нуқтаси эдими? Лекин римликлар учун барчаси оддий эмасди. Мезбонларнинг иккинчи голи Абраҳам ҳужумда фол ишлатгани учун бекор қилинди, Шиманьскининг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирган Игор Пайшао эса «Рома»ни жар ёқасига келтириб қўйди. Лекин Дибала яна катта саҳнага чиқди. Аргентиналик ҳужумчи биринчи ўйинда жароҳат олганди, аммо бу ўйин охирида майдонга тушди ва ўйинни овертаймга олиб ўтди.
🤤 These goals...
— UEFA Europa League (@EuropaLeague) April 20, 2023
Who are you voting for? 🗳️@Heineken || #UELGOTW || #UEL
«Фейеноорд» эса қўшимча ярим соатда ҳеч нарса кўрсата олмади. Қолаверса, ҳакам ҳуштаги чалинишига бир дақиқа қолганида Хименес қизил карточка олди. Бу ўйин тақдирига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган бўлса-да, мексикалик футболчи ўзи лойиқ бўлган ҳуштакбозликлар остида майдонни тарк этди, трибуналарни жонлантириб, дирижёрлик қилиб турган Моуриньо ҳам диққат марказида турди. У ҳамон ўзгачалигини сақлаб қолмоқда.
Хаби Алонсонинг муваффақияти
Юнион Сент-Жиллуа — Байер 1:4
Голлар: Терхо (65) — Диаби (2), Баккер (38), Фримпонг (61), Гложек (79).
Юнион – Морис, Ниукоп, Бержесс, Матида, Кандусс (Терхо, 46), Лапуссен, Теума (Ал Аззузи, 88), Линен, Лазар (Пуэртас, 81), Вертессен (Аденгра, 32), Бонифасе (Нильссон, 81).
Байер – Градецки, Фримпонг (Адли, 71), Та, Тапсоба (Коссуну, 59), Инкапиэ, Баккер, Андрих, Амири (Демирбай, 59), Виртц, Диаби (Бельараби, 86), Гложек (Озмун, 86).
Огоҳлантириш: Теума (75).
Биринчи ўйин — 1:1.
«Байер» биринчи ўйинда Белгиянинг ҳеч нарсадан таптортмас клубига қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлишга жуда яқин эди. Аммо барчаси ўйин давомида ўзгариб кетди ва «Юнион» ўйиннинг сўнгги дақиқаларида дурангни базўр сақлаб қолди. Шу туфайли пайшанба куни леверкузенликлар дарҳол ишга киришишди. Ҳисобни очган Диаби немис клублари орасида иккинчи даражали еврокубокда энг тезкор гол муаллифига айланди, танаффус арафасида эса ушбу француз яна бир ҳужумни бошлаб берди, бу ҳужумни Гложекнинг узатмасини дарвозага жойлаган Баккер якунлаб берди.
«Байер»нинг нидерландиялик латерали жамоанинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқди. Учинчи гол ҳам Баккернинг хизматлари туфайли урилди, у дарвозабонни чалғитди ва Фримпонг бўш қолган дарвозани ишғол этди. Тўртинчи гол урилган ҳужумда эса Баккер олдинга ташланган Диабини вақтида тўп билан таъминлаши барчасини ҳал қилди, бу ҳужум якунида Гложек қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Леверкузенликлар учун бу йилги яримфинал — еврокубокларда 2002 йилдан буён энг яхши натижа бўлмоқда.
Ўшанда «Байер» Чемпионлар лигаси яримфиналига чиққан, бу босқичда Зиданнинг машҳур голи туфайли «Реал»га мағлуб бўлганди (1:2). Энди эса леверкузенликлар учун мавсумни «Қироллик клуби»нинг собиқ футболчиси Хаби Алонсо сақлаб қолмоқда. У саккиз турда 5 очко жамғариб, 17-ўринда бораётган жамоани қабул қилиб олганди. Ҳозир эса 12 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган «Байер» бундеслигада еврокубокларга йўлланма берувчи олтинчи ўринга кўтарилган ва ҳатто Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритиб, ЕЧЛга йўлланма олиши ҳам мумкин.
Конференциялар лигаси: «Вест Ҳэм»нинг барқарорлиги
Вест Ҳэм — Гент 4:1
Голлар: Антонио (37, 63), Пакета (55, пенальти), Райс (58) — Кейперс (26).
Вест Ҳэм – Ареоля, Цоуфал, Зума (Керер, 70), Агерд, Эмерсон, Соучек, Райс (Даунс, 70), Пакета, Бинраҳма (Форнальс, 79), Боуэн (Корне, 79), Антонио (Ингз, 70).
Гент – Руф, Нуриу Фортуна, Окуму, Пионтковски, Самуаз, Кастро-Монтес (Фофана, 85), Кумс, Де Сарт (Ожижа-Офоэ, 70), Ҳон Ҳён Сок (Депуатр, 70), Кейперс (Годо, 84), Орбан (Тиссаудали, 70).
Огоҳлантириш: Орбан (18).
Биринчи ўйин — 1:1.
АПЛда 15-ўринни эгаллаб турган «Вест Ҳэм» — инглизларнинг еврокубокларда энг барқарор ўйин кўрсатаётган вакилларидан бири бўлмоқда. Бир йил муқаддам Дэвид Мойес жамоаси Европа лигаси яримфиналида ўйнаганди, энди эса бу натижани Конференциялар лигасида такрорламоқда.
«Гент»га қарши қарама-қаршиликда «болғачилар»нинг асосий муаммоси Кайперс бўлди, у биринчи ўйинда инглизларни ғалабадан маҳрум қилганди, энди эса Лондондаги ўйинда ҳисобни очди. Ўйиндаги бурилиш нуқтаси эса белгиялик футболчилардан бири ўз жарима майдони ичида тойиб кетиб, тўпни қўли билан ўйнаб юбориши бўлди, шундан кейин жамоа дарвозасига пенальти белгиланди.
Ҳисоб 2:1 кўринишига келгач, меҳмонлар таваккал қилиб олдинга ташлана бошлади, «Вест Ҳэм» эса бўшлиқлардан фойдаланди. «Гент» Райснинг юришидан кейин бутунлай таслим бўлди, кўп ҳам гол уравермайдиган ушбу таянч яримҳимоячиси сўнгги икки мавсумда Европа майдонларида Англиядагидан кўра кўпроқ гол урган (3 тага қарши 4 гол).
Кун статистикаси
- «МЮ» дарвозабони Де Хеа бу мавсумда голга олиб келувчи 5 та хатога йўл қўйди. Бу АПЛ футболчилари орасидаги энг ёмон кўрсаткич.
- АЗ Алкмаар 13 ғалабага эришди — бу нидерланд клубларининг еврокубоклар кампаниясидаги янги рекорди саналади.
- 15 йилдан буён Нидерландия жамоалари еврокубоклар плей-оффларида ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ғолиб чиқмаётганди. Бу нохуш анъанага Конференциялар лигаси чоракфиналида «Андерлеҳт»ни турнирдан чиқариб юборган АЗ барҳам берди.
Мавзуга оид
10:17 / 05.12.2024
Мбаппе яна уялтирди, «Ливерпул» қоқилди. Кун ўйинлари
11:53 / 25.11.2024
«Реал» «Барса»га етиб олмоқда, Салоҳ «Ливерпул»ни қутқарди. Кун ўйинлари
15:52 / 21.11.2024
Рубен Аморим — Роналду унга қўйган лақаб, янги услуб ва «МЮ»да нималарни ўзгартирмоқчилиги ҳақида
16:05 / 08.11.2024