Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиер шаҳрида Nexia-3 машинасининг газ баллони портлади
Оқибатда Nexia-3 бутунлай яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, портлаш зарби туфайли унинг ёнида турган иккита машинага ҳам зарар етган.
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган “А.Жомий” МФЙ ҳудудида Nexia-3 машинаси газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълумотда ёзилишича, 2022 йил 21 апрель куни соат 9:50 ларда, Янгиер шаҳри, “А.Жомий” МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.Қ.га тегишли Nexia-3 машинаси газ баллони портлаб кетган.
Оқибатда Nexia-3 машинаси бутунлай яроқсиз ҳолга келган. Портлаш зарби туфайли унинг ёнида турган иккита машинага ҳам зарар етган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025