Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда Ғарбий Нил безгагидан 11 киши вафот этди
Фото: AFP 2018 / ARIS MESSINIS
Грецияда Ғарбий Нил безгагидан 11 киши вафот этди. Бу ҳақда касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази (KEELPNO) маълум қилган.
Жорий йилда ушбу вирус 107 кишига юққан, ҳозирда шифохоналарда 19 киши даволанмоқда.
Вирус Грецияда биринчи марта 2010 йилда аниқланган. 2010 йилдан 2014 йилгача Грецияда ушбу вирусдан деярли 80 киши вафот этган. 2015 ва 2016 йилларда у билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд қилинмаган. 2017 йилда 48 киши касаллангани ва 5 киши вафот этгани маълум қилинган.
Ғарбий Нил безгаги чивинлар орқали ташилади. KEELPNO шу сабабли чивинлар чақишидан ҳимоя воситаларини қўллашни тавсия қилади.
Вирус марказий асаб тизимида асоратларга – энцефалит, фалажликка олиб келиши мумкин. Ушбу касалликнинг аломатлари иситмалаш, бош оғриғи, мушакларда оғриқлар, кўнгил айниш, қайд қилиш, баъзида тошмалар ва лимфа безлари катталашиши ҳисобланади. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилинмаса, ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
12:51 / 22.11.2025
Ўзбекистон элчиси Греция президентига ишонч ёрлиқларини топширди
14:21 / 17.11.2025