Kun.uz бир қатор вилоятларда ҳудудий мухбир вазифасига ишга қабул учун танлов эълон қилади
Kun.uz таҳририяти вилоятларда мухбирлик тармоғини кенгайтириши муносабати билан юртимизнинг бир неча ҳудудларида мухбир вазифасига танлов эълон қилади.
Танловда қуйидаги ҳудудларда истиқомат қилаётган талабгорлар қатнашишлари мумкин:
- Фарғона вилояти;
- Наманган вилояти;
- Сурхондарё вилояти;
- Қашқадарё вилояти;
- Бухоро вилояти;
- Навоий вилояти;
- Сирдарё вилояти;
- Жиззах вилояти;
- Хоразм вилояти;
- Қорақалпоғистон Республикаси.
Номзодларга қўйиладиган бошланғич талаблар:
- олий (ёки тугалланмаган олий) маълумотли бўлиш;
- 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
- компьютер ва замонавий гаджетлардан фойдала олиш;
- ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлардан фойдалана олиш;
- бехато ва саводли матн тузиш кўникмасига эга бўлиш;
- журналистика ва блогинг соҳасида камда 3 йил ишлаш тажрибасига эга бўлиш;
- имкон қадар юридик соҳадан хабардор бўлиш;
- вилоят марказлари (Қорақалпоғистонда — Нукус шаҳри)да яшаш ёки қатнаб ишлаш имкониятига эга бўлиш.
Номзодлар олдига қўйиладиган вазифа — профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш;
- тадбирлар ва матбуот анжуманларида қатнашиш,
- воқеа жойидан репортажлар тайёрлаш,
- муайян мавзуларни алоҳида ўрганган ҳолда ёритиш,
- журналистик суриштирувлар олиб бориш.
Талабгорлардан шунингдек, ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.
Kun.uz номзодларга нималарни таклиф қилади?
- Аҳил жамоа даврасида ишлаш, ўз касбий маҳоратини ошириш ва ривожланиш учун имкониятлар;
- синов муддатидан муваффақиятли ўтиб, расмий меҳнат шартномаси имзоланганидан сўнг барча зарур техника воситалари билан таъминлаш;
- бажарилган ишга қараб ҳақ тўлаш.
Номзодлардан ўзи ҳақидаги маълумотларни фақат қуйидаги формани тўлдириш орқали жўнатишларини сўраймиз. Формада яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир эркин тарзда баён қилинган кичик маълумотлар ва айрим саволларга тўлиқ жавоб бериш керак бўлади.
Ариза бериш: https://forms.gle/FpBXW8qX9bEigYiN6
Таҳририят муҳаррирлари номзодлар билан танишиб чиқади ва танлаб олинганлар билан телефон ёки Телеграм орқали алоқага чиқилади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати келишилган ҳолда белгиланади.