Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz журналисти Раҳматилло Исроилов ишлаш учун Канадага жўнаб кетди
Яна бир олий маълумотли мутахассис Ўзбекистонни тарк этди. Kun.uz’нинг жонкуяр ходимларидан бири Раҳматилло Исроилов ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонини яна биттага кўпайтириб, Канадага иммиграция мақсадида оилавий жўнаб кетди.
Раҳматилло Исроилов Kun.uz таҳририятида қисқа фурсат ичида ўз фидойилиги, ватани ва ватандошларини севиши, ноҳақликка муросасизлиги билан халқ эътиборини қозонди. Kun.uz ўқувчилари орасида айниқса «снос» масалаларини кўтариб чиқиши билан танилган журналист бу борадаги кўплаб муаммоли ҳолатлар ечимига, халқ ва жамият учун манфаатли якун топишига сабаб бўлди.

Изланувчан журналист ишлаш баробарида ўқиш, шахсий ривожланиш, бошқа халқлар ҳаёти билан яқиндан танишиш ҳамда дунё кезишни мақсад қилган.

Kun.uz жамоаси Раҳматилло Исроиловнинг ўз олдига қўйган мақсадлари сари қўйган дадил қадамини қўллаб-қувватлаган ҳолда халқимиз учун янада манфаатли инсон сифатида ривож топишига ишонч билдириб қолади.
Мавзуга оид
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026