2021 йилда Ўзбекистон бюджети тақчиллиги 37,5 триллион сўм бўлиши прогноз қилинди
Жорий йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 триллион сўмни, харажатлари эса 216,2 триллион сўмни ташкил этиши белгиланган.
Молия вазирлиги эълон қилган «Фуқаролар учун бюджет» нашрида 2021 йилда иқтисодиёт босқичма-босқич тикланиши, консолидациялашган бюджет тақчиллиги 37,5 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 5,4 фоизни ташкил этиши келтирилган.
Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб халқаро стандартлар асосида ташқи қарз ҳисобига давлат дастурларини амалга ошириш харажатлари республиканинг консолидациялашган бюджети таркибига киритилмоқда.
Вазирликка кўра, бюджет тақчиллигини қоплаш (37,5 триллион сўм) ҳамда 7,8 триллион сўм миқдоридаги давлат қарзининг асосий қисмини сўндириш учун 3 та манбадан фойдаланилади.
Ташқи манба:
- халқаро молия институтларининг кредитлари – 9,4 триллион сўм;
- еврооблигациялар – 9,3 триллион сўм;
- давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун қарзлар – 12,1 триллион сўм.
Ички манба:
- давлат ғазначилик облигацияларини чиқариш – 5 триллион сўм.
Йил бошидаги маблағлар қолдиғи:
- Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 8,1 триллион сўм;
- Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари – 1,4 триллион сўм.
Маълум қилинишича, 2020 йилдан бошлаб давлат қарзини (асосий қарзни) сўндириш давлат бюджети харажатлари таркибига киритилмайди. Қарздорлик асосий суммасини сўндириш бюджет тақчиллигини молиялаштириш манбаларида акс эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 триллион сўмни, харажатлари эса 216,2 триллион сўмни ташкил этиши белгиланган.
2021 йил якунида жами давлат қарзи 28,3 миллиард доллар миқдорида ёки ЯИМга нисбатан 45,3 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи прогнози қарийб 25,7 миллиард долларни ташкил этиши белгиланган.
Молия вазирлигига кўра, ўсиш динамикасига қарамай, давлат қарзи мўътадил бўлиб, макроиқтисодий барқарорликка хавфсиз даражада қолмоқда.
Маълумот учун, 2021 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 23,3 млрд доллар эквивалентини ташкил этмоқда. Шундан 21,1 миллиарди – давлат ташқи қарзи.
Мавзуга оид
00:04 / 17.12.2022
Парламентда 2023 йилги давлат бюджети муҳокамаси бошланди
12:46 / 05.12.2022
Дабдаба: Сенат 2 кунлик саммит меҳмонларини овқатлантиришга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
13:22 / 22.11.2022