Ўзбекистон | 17:00 / 20.04.2026
4041
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Murad Buildings кўмагида реконструкция қилинган 556-сонли боғча қайта очилди

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 556-сонли “Орзу” давлат мактабгача таълим ташкилоти реконструкциядан сўнг тантанали равишда қайта очилди. Мазкур боғча Murad Buildings компанияси томонидан амалга оширилаётган Regnum Plaza турар жой мажмуаси доирасидаги ижтимоий лойиҳа ҳисобланади. Қурилиш вазирлиги ташаббуси билан 1980 йили қурилган ва йиллар давомида ҳудуд аҳолиси учун муҳим бўлиб келган мазкур давлат боғчасини реконструкция қилиш таклиф этилган эди. Бугунги кунда Murad Buildings кўмагида янгиланган бино замонавий қулайлик ва сифат талабларига тўлиқ жавоб беради.

Фото: Murad Buildings

Очилиш маросими байрамона руҳда ўтди. Меҳмонларни мусиқий чиқишлар, карнай-сурнай садолари қарши олди. Тадбирнинг энг муҳим лаҳзаси рамзий тасма кесиш маросими бўлиб, у боғча ҳаётининг янги босқичини бошлаб берди.

Янгиланган боғча — шунчаки таъмирланган бино эмас, балки болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган замонавий макон. Ёруғ ва кенг гуруҳ хоналари, ўйин ва таълим зоналари, сайр майдончалари — барчаси болалар учун қулай ва ривожлантирувчи муҳит яратишга хизмат қилади.

Тадбир давомида меҳмонлар боғчанинг янгиланган инфратузилмаси билан танишиб, педагоглар билан суҳбатлашишди ҳамда болалар қандай шароитда таълим олишини ўз кўзлари билан кўришди.

556-сонли “Орзу” давлат мактабгача таълим ташкилотининг реконструкциядан сўнг қайта очилиши — нафақат тарихга эга бино қайта тиклангани, балки шаҳар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Murad Buildings иштирокида амалга оширилган мазкур лойиҳа давлат ва бизнес ҳамкорлиги орқали келажак авлод учун сифатли муҳит яратиш мумкинлигини яна бир бор намоён этди.

Боғча ўз тарихини сақлаган ва замонавий талабларга мос ҳолда яна ўз эшикларини кичик тарбияланувчилар учун очмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид