Швейцария билан тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг барқарор ривожи учун барча муҳим асослар етарли: юқори сифатли хомашё ресурслари, энерготашувчилар, малакали ва нисбатан қиммат бўлмаган ишчи кучи ва бошқалар.
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Баҳодир Алихоновнинг "Швейцария тўқимачилик машинасозлиги" симпозиумида айтган сўзларига кўра, Мустақиллик қўлга киритилганидан кейин Ўзбекистондаги тўқимачилик саноати икки асосий йўналишда ривожланган: хомашёни чуқур қайта ишлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнларининг модернизацияси ва экспорт кўлами, рақобатбардош маҳсулотларни кенгайтириш.
"Улкан ресурс имкониятлари, юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантиришга интилиш, инновацион ишланмаларни кенг татбиқ қилиш, халқаро сифат стандарти ва экологик талабларнинг устуворлиги хорижий компанияларнинг юртимиздаги тўқимачилик бизнеси йўналишларига қизиқишини орттирди.
Ўзбекистон хорижий ҳамкорлар билан ишлаш борасида салмоқли тажрибага эга, шу жумладан йирик инсвестицион лойиҳаларни амалга оширишда ҳам. Бугун бу ҳамкорлик янги бир босқичга кўтарилмоқда. Тўқимачилик машинасозлигига бўлган алоҳида эътибор бунга яққол мисол бўла олади", - дейди Б.Алихонов.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тўқимачилик машиналарини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозори етакчиларидан бири ҳисобланган Швейцариянинг Rieter компанияси билан тўқимачилик ускуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Президентнинг тегишли қарорларига мувофиқ Тошкентда тўқимачилик технологияларини ишлаб чиқарувчи Rieter Uzbekistan корхонаси ташкил этилди, шу билан бирга замонавий тренинг-марказ иш бошлади. Мазкур марказда ишчилар янги, замонавий технологияларда тўғри ишлашни ўрганишади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, 2018-2021 йиллар учун Тузилмавий янгиланишлар, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишга доир қатор чора-тадбирлар дастури амалга оширилди. Дастур доирасида умумий ҳажми 2,4 миллиард долларни ташкил қилувчи 143 та салоҳиятли тўқимачилик лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Тўқимачилик машинасозлиги етакчилари иштирокида мамлакатнинг барча ҳудудларида вертикал интеграциялашган тўқимачилик комплекслари фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек мавжуд тўқимачилик машинасозлигини модернизация қилиш ва кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, симпозиумда Швейцариянинг Rieter AG, Amsler Tex AG, Maag Brothers Machine, Works LTD, Loepfe Brothers LTD, SERV компаниялари ўз тақдимотлари билан қатнашишди.
Таъкидлаш жоизки, Швейцария биринчилар қаторида Ўзбекистон мустақиллигини тан олган (1991 йилнинг 23 декабрида). Ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасида конструктив ва тенг ҳуқуқли алоқалар йўлга қўйилди. Ўзбекистон ҳудудида швейцариялик сармоячилар иштирокидаги 82 компания фаолият юритади, булардан 56 таси - қўшма корхоналар. Швейцариянинг 30 бизнес субъекти Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очди - улар енгил саноат, фармацевтика, машинасозлик, кимёвий ва озиқ-овқат ҳамда туристик йўналишларда иш олиб боришмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади
Жаҳон | 18:30
-
Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда
Жаҳон | 17:47
-
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Жаҳон | 17:22
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
Мавзуга оид

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

00:18 / 18.03.2025
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди

15:21 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Швейцария афғон муаммоси бўйича учрашув ўтказди

12:29 / 03.03.2025