Олий лига-2017да иштирок этадиган сўнгги жамоа номи маълум бўлди

Олий лигада 15-ўринни эгаллаган Наманганнинг «Навбаҳор» ва Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаган вилоятнинг яна бир жамоаси «Норин» жамоалир ўртасида Олий лиганинг 2017 йилги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўтиш ўйини бўлиб ўтди.
Тошкентда, қор билан қопланган оғир шароитдаги майдонда кечган учрашувда «навбаҳор»чилар ўйиннинг деярли бутун қисмини битта кам бўлиб ўтказишларига қарамай ғалаба қозонишди ва келгуси йили ҳам юқори лигада иштирок этадиган бўлди.
23-дақиқада Исоқжонов, 30 ва 85 дақиқаларда Алишер Маҳмудов томонидан киритилган голларга «Норин» ҳужумчиси Шоҳрух Достонов 36-дақиқада бир мартагина жавоб қайтара олди холос. Натижада «Навбаҳор» келаси мавсумда ҳам Олий лигада иштирок этадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Олий лига ташкил этилганидан буён «Навбаҳор» клуби ҳали бирор марта қуйи лигага тушиб кетмаган.
Ўтиш ўйини
Навбаҳор – Норин – 3:1 (2:1)
Голлар: Исломбек Исоқжонов (23), Алишер Маҳмудов (30, 85) - Шоҳруҳ Достонов (36)
«Навбаҳор»: Артур Парванов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Исломбек Исоқжонов (Владислав Алексин, 89), Тоҳир Шамситдинов, Абдумалик Абдуллаев (Шоҳжаҳон Аббосов, 87), Азизбек Мамазоитов, Руслан Вагапов (Ғайрат Жўраев, 46).
«Норин»: Элдор Исабоев, Фарруҳ Нурлибоев, Рустам Аъзамов, Сарвар Сафаров, Аҳрор Умаржонов (Файзулло Жуманқўзиев, 84), Шоҳруҳ Достонов, Шоирбек Рўзиев (Достон Иброҳимов, 57), Умарбек Тўхтасинов, Элдор Эргашев, Жавлон Искандаров, Санжар Тўрақулов.
Четлатишлар: Илҳом Бойдедаев (17) - Сарварбек Сафаров (89).
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

17:34 / 05.04.2025
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

21:38 / 19.07.2024
«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди

14:32 / 29.06.2024